Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний

(? – 914) (907-914) Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган сомонийлар амири. Амири шаҳид. Унинг даврида бир қанча қўзғолонлар бўлиб ўтди. Хусусан амакиси Исъҳоқ ибн Аҳмад Самарқандда, Рай ва Сейистон ҳокимлари исён кўтардилар. Бу исёнлар шафқатсизлик билан бостирилди. Аҳмад узоқ вақт ҳукмронлик қилмади. давоми…

Наср ибн Аҳмад

Наср II ибн Исмоил Сомоний, Амири Саъид (Саодатлик) (тахминан 906-943) (914-943) Сомонийлар давлати ҳукмдори. Давлатни 8 ёшли Наср ибн Аҳмад номидан вазир Жайҳоний бошқарган. Унинг даврида Бухоронинг Регистон майдонида подшо қасри қаршисида девонлар учун сарой қурилиб, давлат маҳкамаси мана шу давоми…

Нуҳ ибн Наср

Амири Ҳамид, Абу Муҳаммад (?- Бухоро – 954) (943-954) Сомонийлар давлати амири, амир Наср II ибн Аҳмаднинг ўғли. Отаси 30 йил ҳукмронлик қилгач, тириклик пайтида тахтни унга топширган (943 йил 10-апрел). Бухоро қозиси, фиқҳ илмининг билимдони Абулфазл Марвазий (946 йил давоми…

Абдумалик ибн Нуҳ

Амири Рашид (944-961) (954-961) Сомонийлар амири. Отаси Нуҳ ибн Наср вафот этгач 10 ёшида тахтга ўтирган. Нуҳ ибн Наср даврида бувайҳийлар билан бошланган уруш Абдумалик ибн Нуҳ даврида (956) яраш билан якун топади. Абдумалик ибн Нуҳ даврида давлатни идора қилишда давоми…

Мансур ибн Нуҳ I

Абу Солиҳ, Амири Садид (?-976) (961-976) Сомонийлар давлатини бошқарган ҳукмдор. Ас-Садид (“доно”, “тадбиркор”) лақаби билан машҳур бўлган. Давлатни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор тадбирларни оширган. Бу ишда унга вазирлари Балъамий ва Утбийлар ёрдам берган. Бувайҳийлар, Зиёрийлар билан кураш олиб борган. Бувайҳийлар давоми…

Нуҳ ибн Мансур

Амири Рашид (963 – Бухоро – 997) (976-997) Сомонийлар давлатининг амири, амир Мансур ибн Нуҳнинг ўғли. Отасининг вафотидан сўнг тахтга ўтирди (976 йил 26-сентабр). Сиёсий ва ҳарбий соҳада ислоҳотлар ўтказган. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Азиз вазир, Абулҳасан Симжурий сипоҳсолор (бош давоми…

Мансур ибн Нуҳ II

Абу Ҳорис (?-999) (997-999) Сомонийлар амири. Унинг даврида мамлакатда парокандалик, ички низолар (Мансур билан лашкарбошилар ўртасида) ташқи хафв (қорахонийларнинг ҳужумлари) кучайган. Айниқса, қорахонийлар томонига ўтган хоин лашкарбошилардан Фойиқ саройга нисбатан уюштирган фитналарда фаол қатнашади. 999 йилнинг февралида Фойиқ турк ғуломларига давоми…

Абу Иброҳим ибн Нуҳ

Амири Мунтасир (? – 1005) (1000-1005) Сомонийлар сулоласига мансуб бўлган сомонийлар амири. Сулоланинг охирги ҳукмдори Абдулмалик ибн Нуҳ (999-1000)нинг биродари. Қорахонийларга қарши муваффақиятсиз кураш олиб боради. Сомонийларнинг сўнгги вакили бўлган Мунтасир сомонийларнинг аввалги шон-шуҳратини тиклай олмайди. Мунтасир Султон Маҳмуднинг ноиби давоми…

Наср ибн Али

Наср Элоқхон (?-1012, Ўзган) (999-1012) Мовароуннаҳр илик хони. Қорахонийлардан. Ҳокимият тепасида расман ҳукмдор акаси Аҳмад ибн Али Арслонхон эди. 996 йилда қорахонийларнинг Мовароуннаҳрга ҳужум қилганида бошчилик қилган. Бухорони эгаллаш билан Мовароуннаҳрнинг босиб олинишини ниҳоясига етказган (999 йил октабр). Сомонийлар амири давоми…

Алитегин ибн Ҳусайн

(?–1035) (1025-1034) Мовароуннаҳр иликхони. Қорахонийлардан. Мовароуннаҳрни самонийлардан тортиб олишда иштирок этган (999-1012). Наср ибн Али вафоти (1013)дан сўнг тахт учун кураш чоғида арслонхонлардан Муҳаммад ибн Али томонидан асир олинган. Тахминан 1025 йилда асирликдан қочиб Бухорони эгаллаган ва салжуқийлардан Арслон ибн давоми…