Машҳур уйқусизлар
Қирқ беш ёшли Конард Фондерштрасс Германиянинг Фрайберг шаҳри клиникасига бир неча ойлардан бери ухламаётганлигидан нолиб келганида, шифокорлар унинг чиндан ҳам уйқусизлик касалига дучор бўлганлигига ишонишмади. Олимлар хулосасига кўра, ҳар қандай инсон бундай узоқ муддатда барибир бир-икки соат мизғиб олиши керак.