Бойбўта Дўстқораев. Сийнани санага алмаштириб бўлмайди (2004)

Кейинги 15-16 йил ичида Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳаёти ва ижодини ўрганиш изчил тус олди. Адабиётшуносларимиздан Наим Каримов, Озод Шарафиддинов, Иброҳим Ҳаққулов, Шерали Турдиев, Салоҳиддин Мамажонов, Нинел Владимирова, Сирожиддин Аҳмедов ва бошқалар Чўлпон тўғрисида мақолалар, адабий портретлар, монографиялар яратдилар, адиб давоми…

Жўра Саъдуллаев. Бир хонадон фожиаси (2004)

Ҳар бир хонадон бамисоли бир қалъа. Бекорга ўтмишда «ичкари» деган ибора кенг тарқалмаган. Унинг сиру синоатлари тўрт девор ичида қолиб кетаверган.Башарти, хонадон тинч бўлиб, оиланинг барча аъзолари хушҳол давру даврон суришса, олам — гулистон. Бундан маҳалла-кўй, қўни-қўшни, қариндош-уруғ хурсанд. Бундай давоми…

Абдулла Матёқубов. Сўнгги кеча (1943)

Шахсга сиғиниш балоси инсоният тарихида абадий муҳрланиб қоладиган қора доғ бўлди. Қўрқув салтанати соғлом кишини ногирон, осойишта одамни безовта, булбулигўёни гунг қилган эди. 30-йилларнинг мудҳиш фожиалари “бахтли совет халқи”га узоқ йиллар мутлақо ошкор этилмади. Фақат мустақиллик замонига келиб, Ўзбекистон осмонидаги давоми…

Отабек Жўрабоев. Мажзубийни биласизми ёхуд мажзубийлик нима… (2004)

Мумтоз адабиётимиз тарихида тасаввуф маслаги билан боғлиқ ижодкорлар кўп. Бироқ ҳам шоир, ҳам тариқат шайхи сифатида машҳур бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермаган. Абдулазиз Мажзуб Намангоний мероси шу жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга.Мажзуб ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, таваллуд санаси маълум давоми…

Одил Ёқубов. Адиб ва чин инсон (2004)

Чингиз Айтматов етмиш бешга тўлиб, тўй қилаётган эмиш! Ё тавба, куни кеча биз Парижда ЮНЕСКОнинг катта залида унинг етмиш йиллигини ўтказган эдик-ку! Наҳот беш йил шу қадар тез ўтиб кетган бўлса?.. Ҳа, ҳаёт шундай ғаройиб экан: инсон кексайган сайин умри давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Инсон туйғуларининг теран талқинлари (2004)

Одам даврни яратгани каби давр ҳам инсонни шакллантиради. Яратиқ яратганнинг меваси бўлгани учун ҳам унда яратувчининг нуқси қолади. Яъни одам ўз даврига бир қадар ўхшайди. Лекин одам ҳам, давр ҳам ўткинчидир. Уларга хос хусусиятларни тутиб олиш мушкул. Муайян даврда яшаб давоми…

Умарали Норматов. Қалб драмаси ва нафосати (2004)

Мумтоз шеъриятимизнинг нодир намуналарига хос энг муҳим хусусиятлардан бири шуки, уларда шоир (лирик қаҳрамон) қалбининг ададсиз қийноқлари, оҳу зорлари ўқувчини ларзага солар даражада бутун кескинлиги, драмалари билан изҳор этилади. Айни пайтда шу руҳий қийноқлар ифодаси киши кўнглини асир этадиган, овутадиган давоми…

Озод Шарафиддинов. Китоблар салтанатининг маликаси (2004)

Сизга ёлғон, менга чин — бундан тахминан 40-50 йиллар муқаддам одамлар… китобга навбатда туришарди. Албатта, ҳар куни эмас ва ҳар қандай китобга ҳам эмас. Аввал “фалондай зўр китоб чиқипти”, деган хабар тарқаларди, кейин ўша китоб фалон куни китоб магазинига келармиш, давоми…

Исмоил Бекжон. Юсуф Қорабоғий қачон таваллуд топган? (2004)

Асли озарбойжонлик, аммо умрининг кўп қисмини Бухоро ва Самарқандда ўтказган, ХVI аср иккинчи ярми — ХVII аср биринчи ярмидаги Ўрта Осиё ижтимоий-фалсафий ва илмий тафаккури ривожига муносиб ҳисса қўшган Юсуф ал-Қорабоғийнинг ҳаёт йўли, фалсафий асарлари замондош олимларимиз томонидан озми-кўп тадқиқ давоми…

Зокиржон Машрабов, Қамчибек Кенжа. «Навоий анжумани» (2004)

Илмий сафаримизнинг ўнинчиси биз учун алоҳида аҳамият касб этади. Президентимиз Ислом Каримовнинг таклиф ва кўрсатмалари асосида ҳукуматимиз махсус қарор қабул қилган эди. “Буюк аждодларимизнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида дафн этилган жойларини аниқлаш ва ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги мазкур тарихий ҳужжатнинг давоми…