Аҳмадхўжа ас-Саройи (XIV аср)

* * * Дилбаримнинг ул садафтек оғзида дур бор эрур,Лаълининг шавқинда тун-кун дийдалар дурбор эрур. Зулфи сунбултек, бўйи сарв, энглари гулзор эрур,Юзини кўрмакка бирдам булбулу гул зор эрур. Жон олиб ҳуснин сотар, бу не ажаб бозор эрур,Ё магар ошиқларинға ноз давоми…

Хоразмий (XIV аср)

Хоразмий (14-аср) – ўзбек адабиётининг Навоийгача бўлган атоқли вакилларидан, нома жанрининг асосчиси. Ҳаёти ва ижоди ҳақида айрим маълумотлар унинг бизгача сақланиб қолган ягона асари «Муҳаббатнома» орқали етиб келган. «Муҳаббатнома» Олтин Ўрда хони Жонибекнинг ҳукмдорларидан Муҳаммад Хўжабекнинг таклифи билан 1353 йилда давоми…

Сайфи Саройи (1321-1398)

Сайфи Саройи (1321, Хоразм вилояти Сариқамиш қишлоғи — 1398, Искандария) — шоир, таржимон. Марказий Осиёда мўғуллар истилоси даврида яшаган, ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлган, умри дарбадарликда кечган. Кейинчалик Олтин Ўрда (Сарой шаҳри), Миср ва Туркияда яшаган. Форс, араб тили, давоми…

Пиримқул Қодиров. Амир Темурнинг оламшумул ижодий мероси

Соҳибқирон Амир Темур барпо этган улуғ давлат, у қурдирган ўлмас меъморий обидалар, унинг саркардалик даҳоси бутун дунёга маълум ва машҳурдир. «Темур тузуклари» деб аталган ажойиб асари ҳам турли тилларга таржима этилиб, жаҳон миқёсида катта эътибор қозонган. Бу асар тарихчилар ва давоми…

Бахтиёр Ҳайдаров. Соҳибқироннинг қиличи

Темурийлар тарихи давлат музейининг бурчагида ойна остида бир сурат бор. Дамашқий қиличнинг сурати. Унинг тагида қисқагина изоҳ ёзилган: “Амир Темурнинг қиличи”. Суратда дамашқий қиличнинг сопи ва бир қаричча қисми акс этган. Уни кўрган кишида дафъатан шундай фикр туғилади: бу қилич давоми…

Ҳамидулла Дадабоев. Соҳибқирон ишончини қозонган саркардалар

Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳоншумул обрў-эътибор ва шон-шуҳрат қозонишида бош омил ҳисобланган жиҳат, яъни саркардалик даҳоси, ҳарбий истеъдоди ва маҳорати, жаҳон ҳарб санъатига қўшган улкан улуши борасида кўпдан-кўп фикр-мулоҳазалар, илмий ҳамда бадиий асарлар мавжудлигига қарамасдан, бу борадаги изланишларни узлуксиз давом эттириш давоми…

Соҳибқироннинг оламшумул тафаккури

Буюк тарихий шахсларнинг таржимаи ҳолини ёзиш ва улар ҳақида изланиш олиб бориш учун манбалар ва адабиётлар етишмаслиги кўпинча муаммо бўлса, Соҳибқирон Амир Темур ҳақида эса манбалар ва адабиётларнинг ниҳоятда кўплиги муаммо ҳисобланади. Бу буюк инсон ва иқтидорли давлат арбоби ҳақида давоми…

Ҳозиқ (XVIII аср – 1843)

Ҳозиқ (тахаллуси; асл исм-шарифи Жунайдулло Исломшайх ўғли) (18-асрнинг охири, Ҳирот — 1843, Шаҳрисабз) — шоир, таржимон. 19-аср ўзбек адабиёти намояндаларидан бири. 1793— 1800 йилларда Бухорога келган ва мадрасада таҳсил кўрган, тиб илмини ўрганган, шеърлар машқ қилган. «Ҳозиқ» тахаллусини ҳам шу давоми…

Жоний (XVIII-XIX аср)

Жонийнинг номи Мулла Қурбон бўлиб, унинг яшаган ва ижод этган вақти XVIII асрнинг охирги чораги ва XIX асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. У Бухорода яшади ва ижод этди. Сайфий деган шоир Жонийнинг вафотига бағишлаб ёзган тарих — марсиясида: Хирад пири давоми…

Махмур (?-1844)

Махмур (тахаллуси; асл исм-шарифи Маҳмуд Мулла Шермуҳаммад ўғли, ?—Қўқон — 1844) — ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири. Шоир Мулла Шермуҳаммад Акмал Ҳўқандийнинг ўғли. Қўқондаги Мадрасаи Мирда таҳсил олган. Умархон қўшинида сарбозлик, сипоҳийлик қилган. Махмур ёшлигидан шеъриятга ҳавас қўйиб, Саъдий, Ҳофиз, давоми…