1. Ги де Мопассан, Александр Дюма, Шарл Гунолар унга қарши эди. Ҳаттоки Мопассан унинг “бадбашара” қоматини кўрмаслик учун Эйфель минорасининг доимий мижозига айланди. Чунки у Эйфель минорасидан кўринмас эди. У нима?
Жавоб: Эйфель минораси.
2. Бенжамин Франклин уни шундай таърифлаган: “У – ўчоққа ўтин, қозонга – гўшт, дастурхонга – нон, давлатга – даромад, ҳамёнга – пул, танага – куч, устга – кийим-бош, мияга – ақл, оилага – фаровонлик бахш этади”. Бу таъриф инсоннинг иродасига боғлиқ қайси хислатга тегишли?
Изоҳ: буни замонавий муаммоларнинг олдини олишдаги энг яхши хислат деб аташ ҳам мумкин. Яна бир ёрдам: мусулмонларга бу хислатнинг кераги йўқ.
Жавоб: Ҳушёрлик (маст эмаслик)/
3. «Довуд» ҳайкали муаллифи ким?
Жавоб: Микеланжело.
4. Коинотга кўтарилган биринчи аёл ким?
Жавоб: Валентина Терешкова.
5. Ислом тарихидаги биринчи шаҳидлар кимлар эди?
Жавоб: Аммор р.а.нинг онаси Сумайя р.а.
6. Қуръони каримда номи зикр қилинган ягона саҳоба ким?
Жавоб: Зайд ибн Ҳориса р.а.
7. Дунёнинг етти мўъжизасини сананг.
Жавоб: 1. Миср эҳромлари. 2. Бобил осма боғлари. 3.Артемида ибодатхонаси. 4. Галикарнас даҳмаси. 5. Зевс ҳайкали. 6. Родосдаги ҳайкал. 7. Искандария минораси.
8. Маълумки, қуёш тиккага келган пайт намоз ўқиб бўлмайди. Уламоларимиз бунинг сабабини нимада деб айтишади?
Жавоб: Қуёш тиккага келганда жаҳаннам эшиклари очилади.
9. «Инсонни қидиряпман!» дея кундуз куни ҳам шам кўтариб юрган қадимги юнон файласуфи ким эди?
Жавоб: Диоген.
10. Аёлларнинг энг баланд овози нима деб аталади?
Жавоб: Сопрано.
11. Энг катта астроид қайси?
Жавоб: Церера.
12. Кемирувчи чумоли?
Жавоб: Термит.
13. Эверест чўққисига биринчи бўлиб кўтарилган янги зеландиялик альпинист?
Жавоб: Ҳиллари.
14. Дунёнинг етти мўъжизасидан бири Зевс ҳайкалини ким ясаган?
Жавоб: Фидий (Фидиас).
15. Буюк Амир Темурнинг онаси исми нима эди?
Жавоб: Такинахотун.
16. Машҳур француз рассоми, «Қаерданмиз? Киммиз? Қаёққа кетаяпмиз?» асари муаллифи?
Жавоб: Гоген.
17. 1928 йили Тошкентда телевизорни кашф қилган олим ким?
Жавоб: Грабовский.
18. Москва шаҳрига асос солган княз ким эди?
Жавоб: Юрий Долгорукий.
19. Энг биринчи дикторнинг (аёл киши) исми-фамилияси?
Жавоб: Урсула Патчке.
20. «Таврот»ва «Инжил»да ёзилишича, Одам атонинг Қобил ҳа Ҳобилдан кейинги учинчи ўғли, 50 саҳифали илоҳий оятлар нозил қилинган, 912 йил яшаган пайғамбар ким?
Жавоб: Шис (Сиф) пайғамбар.
21. Маълумки пайғамбаримиз ҳаёт пайтларида ҳижрий йил ҳисоби юритилмас эди. Савол: ҳижрий-қамарий йил ҳисобини ким жорий қилган?
Жавоб: Умар ибн Ҳаттоб р.а.
22. Космонавтиканинг асосчиси, космик кемалар ихтирочиси?
Жавоб: Циолковский.
23. Маълумки Қуръони карим ўзбек тилига 5 марта таржима қилинган. Каломуллоҳни ўзбекчага ўгирган 5 та уламони сананг.
Жавоб: 1. Олтинхонтўра Тарозий. 2. Домла Ҳиндустоний. 3. Шайх Аловуддин Мансур. 4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 5. Шайх Абдулазиз Мансур.
24. Ўргимчакларни ўрганувчи фан?
Жавоб: Арахнология.
25. «Исроил» сўзи кимдан ва қаердан келиб чиққан?
Жавоб: Яҳудийларнинг тарихий отаси Ёқуб а.с.нинг лақаби «Исроил» (Аллоҳнинг қули) эди. Ёқуб а.с.нинг 12 ўғлидан 12 яҳудий қабилалари тарқаган.
26. 500 $, 1000$ ва 5000$ лик пуллар(банк ноталари)да қайси АҚШ президентларининг расми бор?
Жавоб: 500$ да – Виллиам МакКинли, 1000$ да – Гровер Кливланд, 5000$ да – Жеймс Медисон.
27. Маълумки Ислом келган пайт Араб ярим оролида жоҳилият авжига чиққан пайт эди. Пайғамбаримиз ҳам дастлаб даъватни яширин олиб бордилар. Бу пайтда Маккаи мукаррамадаги Каъбатуллоҳ атрофи турли бутлар билан тўлган эди. Мушриклар ана шу бутларга сиғинишарди. Бундай пайтда Байтуллоҳда Ислом ҳақида сўз очишнинг ўзи катта фалокатга олиб келарди. Мана шундай пайтда ҳам Байтуллоҳда «Ла илаҳа илаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни ошкора айтган саҳоба ким эди?
Жавоб: Абу Зарр Ғифорий р.а.
28. Дунёдаги энг узун кўл қайси?
Жавоб: Танганьика.
29. Эскимосларнинг турар жойи нима деб аталади?
Жавоб: Иглу.
30. Дунёдаги энг кичкина китоб кимга тегишли ва уни ким яратган?
Жавоб: Антон Чеховнинг «Хамелеон» китоби бўлиб, уни омсклик микроминиатурачи Анатолий Коенко яратган.
31. Дунёдаги энг тез илон қайси?
Жавоб: Қора мамба.
32. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг «Инжил»даги исмлари?
Жавоб: Форқилит (Фраклит).
33. Ўзбекистонда 1997 йил қандай ном билан аталган эди?
Жавоб: Инсон манфаатлари йили.
34. Дунёдаги энг баландда жойлашган кўл?
Жавоб: Титикака.
35. Эдисон кашф қилган 3 та ихтирони сананг.
Жавоб: Фонограф, кинескоп, телеграф.
36. Товуқ камалакнинг нечта рангини кўра олади?
Жавоб: Товуқ камалакнинг барча рангларини кўра олади.
37. Расулуллоҳ умрлари бўйи қилган ғазотларида фақат бир кишини ўз қўллари билан ўлдирганлар. Ўша киши ким эди ?
Жавоб: Убай ибн Халаф
38. «Гуноҳдан нафратлан, гуноҳкордан эмас», ибораси кимга тегишли?
Жавоб: Лев Толстой
39. Инсонга «сиёсий ҳайвон» дея таъриф берган файласуф ким?
Жавоб: Аристотель.
40. Ҳам жаҳон чемпиони, ҳам Европа, ҳам Осиё чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи ким?
Жавоб: Миржалол Қосимов
41. Туркистон жадидларининг биринчи газетаси қайси?
Жавоб: «Тараққий».
42. Ўзбек адабиётидаги биринчи эпопея қайси?
Жавоб: «Қуллар».
43. Чингизхоннинг асл исми нима эди?
Жавоб: Тимучин.
44. Қадимги римликлар нима учун ғозни муқаддас санашган?
Жавоб: Римга форслар бостириб кирганда ғозлар ғо-ғолаб уларни огоҳ қилган ва «Римни қутқарган».
45.Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романини ўзбекчага ким таржима қилган?
Жавоб: Асил Рашидов.
46. Дунёдаги энг баланд тўғон қайси? Унинг баландлиги қанча?
Жавоб: Роғун (Тожикистон), баландлиги 335 метр.
47. Футбол бўйича аёллар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони қайси давлат? Финалда қайси давлат билан куч синашган?
Жавоб: АҚШ (1991 йил, Гуанчжоу, Хитой). Финалда Норвегияни 2-1 ҳисобида мағлуб этган.
48. Шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпиони ким? У қаерлик?
Жавоб: Германиялик Адолф Андерссен 1859-1866 йилларда шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган.
49. Дунёдаги туристлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакат қайси? Йилига қанча турист ташриф буюради?
Жавоб: Франция; йилига 84,7 млн (2013) турист ташриф буюради.
50. Дунёдаги аҳолиси энг кўп шаҳар қайси? Унинг аҳолиси қанча?
Жавоб: Шанхай, Хитой; 24.1 миллион (шаҳар атрофи билан) (2014).
51. Ҳозирги кунда дунёдаги энг баланд бино қайси? Унинг баландлиги қанча, неча қаватдан иборат?
Жавоб: Бурж Халифа. 2010 йили ишга туширилган, баландлиги 828 метр.
52. Дунёдаги энг узун темирйўл туннели қайси? Унинг узунлиги қанча?
Жавоб: 1. Готард (Швейцария); 57 метр. 2. Сейкан (Япония); 54 метр.
53. Собиқ СССР Коммунистик партияси лидерларини тартиб билан сананг.
Жавоб: 1. Владимир Илич Ленин (1917-22). 2. Иосиф Сталин (1922-53). 3. Никита Хрушчев (1953-64). 5. Леонид Брежнев (1964-82). 6. Юрий Андропов (1982-84). 7. Константин Черненко (1984-85). 8. Микаил Горбачев (1985-91)
54. Ньютоннинг бошига олма тушиб, бутун дунё тортишиш қонунини яратгани ҳақида биринчи марта ҳикоя ёзган француз ёзувчиси ким?
Жавоб: Вольтер.
55. Пайғамбар (с.а.в) Мадинага қилган ҳижрат сафарларида Эрон шоҳи Кисронинг узугини кимга ваъда қилганлар?
Жавоб: Суроқа ибн Молик. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. га Мадина сафарида йўл кўрсатган Суроқа ибн Моликка Эрон подшоҳи Кисронинг билагузуги бир кун сенга тегажак, олам аҳли буйруғингга бўйсунгайлар, дея башорат қиладилар. Ҳазрати Умар даврларида бутун Эрон фатҳ қилинади. Шунда ҳазрати Умар Кисронинг билагузугини Суроқага тақиб қўядилар.
56. Дунёдаги энг еб тўймас мавжудот қайси?
Жавоб: Ниначи. У 2 соат ичида 40 та пашша ва майда чивинларни паққос туширади.
57. «Умид қиламанки умидимиз тонги отажак, бало зиндонларининг қора туни йўқолажак» сатрлари кимга тегишли?
Жавоб: Нодирабегимга.
58. «Номлар ҳақидаги фан» нима деб аталади?
Жавоб: Ономастика
59. Ер куррасида ғаройиб бир денгиз бор. Унинг соҳиллари ёқ. У қайси денгиз?
Жавоб: Саргассо
60. В. Ф. Одоевскийнинг «Рус шеъриятиниг қоёши сўнди» деб айтган сўзлари кимга қаратилган?
Жавоб: Пушкинга.
61. Дунёда мавжуд тошбақанинг энг йириги қайси?
Жавоб: Терили денгиз тошбақаси. Унинг оғирлиги 544 кг, зирҳининг узунлиги 183 см, панжалари учлари ўртасидаги кенглиги 274 см. У Янги Зеландия соҳилларида, Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанлари кенгликларида учрайди.
62. Қуруқликда яшайдиган энг кичик тошбақа қайси?
Жавоб: Мадагаскарда яшайдиган ўргимчак тошбақа.
63. Ер юзидаги энг катта тимсоҳ қайси?
Жавоб: Гвиал. Узунлиги 7 м дан ошади.
64. 1999 йилги «Олтин тўп» соҳиби бўлган футболчини аниқланг.
Жавоб: Ривалдо.
65. Эшакнинг эркаги қандай номланади?
Жавоб: Ханги
66. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида Россия-Камерун ўйинида қандай натижа қайд этилган?
Жавоб: Россия 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
67. Турк султонлиги ва Рус империяси ўртасидаги ўзаро четки (нейтрал) ҳудудлар бўлган ерларда ташкил топган давлат номини айтинг?
Жавоб: Украина. “Окраина” сўзининг рус тилидаги қадимги варианти, “Четки” деган маънони англатади, Усмоний турклар империяси ва Россия империяси ўртасидаги рус-турк уруши давригача ўзаро четки чегара ҳудуди.
68. Иш берувчилар билан тузилган шартнома асосида ўз ишини уйида бажарадиган ҳизматчилар тоифаси?
Жавоб: Касаначи.
69. Маҳатма Гандининг Ҳиндистон озодлиги йўлидаги курашда қўллаган машҳур ғоявий усули қандай эди?
Жавоб: «Куч ишлатмаслик – эътиқодимнинг биринчи устунидир!»
70. Инсон балиқдан дунёга келган деган эволюцион назария асосчиси бўлган қадимги юнон файласуфи ким?
Жавоб: Анаксимандр.
71. Ҳандақ ғазоти мусулмонлар учун ғалаба билан якунланганини биламиз. Маълумки арабларда шу пайтгача жангда ҳандақ қазиш усули бўлмаган. Савол: Ҳандақ қазишни таклиф қилган саҳоба ким?
Жавоб: Салмон Форсий р.а.
72. География атамасини биринчи бўлиб қўллаган қадимги юнон мутафаккиири ким?
Жавоб: Эратосфен.
73. АҚШ тарихида муддати тугамай истеъфо берган биринчи президент ким?
Жавоб: Ричард Никсон (1968-1974 йиллар мобайнида президентлик қилган).
74. 1865-1869 йилларда АҚШ президенти бўлган Андрю Жонсон сиёсатга кирмасдан олдин қайси касб билан шуғулланган?
Жавоб: Тикувчи бўлган.
75. Оқ уйда биринчи бўлиб автомобили бўлган президент ким?
Жавоб: Теодор Рузвелт.
76. Биринчи бўлиб қўл ушлашиб кўришишни жорий қилган АҚШ президенти ким? Ундан олдин эркаклар эгилиб кўришишар эди.
Жавоб: Томас Жеферсон.
77. Италиянинг Рим шаҳри туманларининг бирида юртимизда яшаб ўтган бобокалонимиз номи қўйилган бир катта кўча бор. Шарафига кўча номига қўйилган бобокалонимиз ким?
Жавоб: Ибн Сино (Авиценна).
78. Чувалчангда нечта тиш бўлади?
Жавоб: Чувалчангнинг тиши 25 мингта.
79. Юмронқозиқ бир кечада неча метр чуқур кавлайди?
Жавоб: Юмронқозиқ бир кунда 76 метр чуқур(ер) кавлаши мумкин.
80. Англиянинг энг қари футбол жамоасини аниқланг.
Жавоб: Англиянинг энг қари жамоаси «Шеффилд Юнайтед». Бу жамоа нафақат Англияда, балки бутун дунёда энг қари ҳисобланади.
81. Қайси маймун тури ўзини ойнада танийди?
Жавоб: Шимпанзе, макака.
82. Маълумки яҳудийлардан жуда кўп пайғамбарлар чиққан. Улар охирги пайғамбарнинг ҳам ўзларидан чиқишини умид қилиб яшардилар. Аллоҳнинг тақдирида эса охирги пайғамбар арабдан чиқиши ёзилган эди. Савол: Араблардан чиққан 5 пайғамбарни сананг.
Ёрдам: Улардан бирининг ўзи ва тили иброний бўлсада, кейинчалик у араблардан хотин олиб, арабчани тўлиқ ўзлаштиргани учун ўзи ва авлодлари «мустаъриба» (асли араб бўлмай, арабликни қабул қилган) бўлган.
Жавоб: Ҳуд а.с., Солиҳ а.с., Исмоил а.с., Шуайб а.с., Муҳаммад с.а.в.
83. Арабларда инсонни ўз номи билан эмас, куняси билан чақириш одати бор. Масалан, Абу Абдуллоҳ, Ибн Ҳакам, Умму Гулсум ва ҳ. Машҳур саҳобалардан Абу Ҳурайранинг маъноси нима? Бунга қайси воқеа сабаб бўлган?
Жавоб: Абу Ҳурайранинг маъноси «Мушукчанинг отаси» демакдир. Абу Ҳурайра мушук боқардилар. Энгларига мушукчаларини солиб юрардилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. ул зотни шундай атаганлар.
84. Шекспир ёзган 5 та трагедияни сананг.
Жавоб: «Гамлет», «Отелло», «Қирол Лир», «Макбет», «Афиналик Тимон».
85. Қайси Англия қироличаси «Европанинг бувиси» номи билан машҳур бўлган ва нима учун?
Жавоб: Қиролича Виктория. Унинг болалари ва неваралари бошқа Европа қироллари фарзандлари билан оила қуришгани учун.
86. 2004 йил Афинада ўтказилган ёзги олимпиада ўйинларида юртимиз спортчилари нечта медаль билан тақдирландилар (нечта олтин, кумуш, бронза)?
Жавоб: 5 та: 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медальи билан умумий ҳисобда 34 ўрин.
87. Гавай ороллари АҚШ томонидан олинишидан олдин унинг қироличаси ким бўлган?
Жавоб: Қиролича Лилиуокалани.
88. Машҳур италиялик футболчи Дино Баджони бутун дунёда хушлашмайди. Сабабини биласизми?
Жавоб: Дино Баджо ўз синглисига уйланган ва шу туфайли уни бутун дунёда ёқтиришмайди.
89. Голландия терма жамоаси яримҳимоячиси Эдгар Давидс асли қайси давлатда туғилган?
Жавоб: Суринам.
90. Испанияда «Валенсия» номли футбол клуби бор. Осиёнинг қайси давлатида айнан шу номдаги футбол жамоаси бор?
Жавоб: Малдив ороллари.
91. Жаҳон тарихида биринчи ёлланиб ўдирилган президент ким?
Жавоб: Авраам Линколн (1861-1865 йилларда АҚШ президенти бўлган).
92. Рим рақамидаги MMMCCLXXVIII сонини араб рақамига ўгиринг.
Жавоб: 3278 (MMM-3000; CC-200; LXX-70; VIII-8;)
93. Хиёнати, зино билан қўлга тушгани учун ўз қизи Жулиани сургун қилган Рим императори ким эди?
Жавоб: Октавиан Август.
94. Қадимда Лютеция деб номланган шаҳар қайси?
Жавоб: Париж.
95. Қишда уйда нима яхлайдию, кўчада йўқ?
Жавоб: Дераза.
96. Иккита қўйдан бири боши билан шимолга, иккинчиси эса жанубга қараб турибди. Улар бошини айлантирмасдан бир-бирини кўра оладими?
Жавоб: Ҳа, агар боши билан бир бирига қараб турган бўлса.
97. Михаил Буллгаковнинг «Уста ва Маргарита» асаридаги мушукнинг номи?
Жавоб: Бегемот.
98. Эрамизнинг 40 йилида барпо этилган Европанинг йирик шаҳарларидан бири?
Жавоб: Лондон. даставвал бу шаҳарнинг номи Лодиниум бўлган.
99. «Майсаранинг иши» операсини ким яратган?
Жавоб: Сергей Юдаков.
100. Шекспирнинг «Ромео ва Жульетта» асаридаги воқеалар қайси шаҳарда бўлиб ўтади?
Жавоб: Верона.