Йилнинг энг сўнгги 11 та технологик янгилиги (Time 2006)

Американинг Time журнали жорий йилнинг 11 та энг қизиқарли юқори технологик янгиликлари рўйхатини эълон қилди. Атрофимиздаги оламни бизга янада яхши, гўзал ва қулайроқ қилиб берадиган ўта мураккаб техника оддий истеъмолчи учун мосдир. Замонавий технология нафақат янги соҳаларда қўлланилади, баъзан, улар илгаридан бор ҳаётий соҳаларни ўзгартиришга қодир.

Тунда кўришга мўлжалланган автомобиль мосламаси
Mersedes-Benz S550 нафақат радар, балки, тунда кўришга мўлжалланган ҳақиқий мослама билан ҳам жиҳозланган, Night View assist тизими нурининг максимал узунлиги 150 метрга тенг инфрақизил фара ва салондаги оқ-қора тасвирли суюқ кристалл экрандан иборат. Монитор ҳайдовчининг қоронғида йўлни яхши кўришига ёрдам беради.
Сотувга чиқарилган. Баҳоси 85400 доллар.

Мотоцикл хавфсизлик ёстиқчаси
Мотоциклчилар ҳам автоҳаваскорлар сингари хавфсизлик воситаларига эга бўлишлари мумкин. Нонда компанияси дунёда илк бор мотоцикллар учун хавфсизлик ёстиқчаларини ишлаб чиқарди. У худди автомобильдаги каби бўлиб, мотоцикл олд вилкасидаги босим сенсори сигнали бўйича очилади.
Тез кунда сотувга чиқарилади.

Плёнкасиз юқори сифат
Sanyo компанияси юқори сифатда тасвирга оладиган рақамли видеокамера ишлаб чиқарди. Бундай видеокамералар ёрдамида ишланган филмларни ҳатто кенг форматли телевизорда ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, Xacti ND1 видеокамерасида OLED органик нурли диодлар билан қўлланиладиган янги авлод технологияси бўйича яратилган экран ҳам бор.
Сотувга чиқарилган. Баҳоси 800 доллар.

Ҳаракатланадиган дисплейли ноутбук
Intel компанияси экрани клавиатурага нисбатан ҳаракатланадиган янги ноутбук ишлаб чиқарди. Дисплей кўз тўғрисигача кўтарилиши ёки олдинга, клавиатуранинг устигача силжиши мумкин. Ҳаракатланадиган мониторнинг янги тизими саёҳатга кўп чиқувчиларга мўлжалланган.
Тизим Intel компаниясининг ҳамкорлари жорий йилда ишлаб чиққан 1100 доллардан қимматроқ турадиган ноутбукларга ўрнатилиши мумкин.

Икки томонлама ноутбук
Портатив компютерлар учун Microsoft компанияси ишлаб чиққан янги тизим электрон почтани ўқиш ва ҳатто ёпиқ турган ноутбукдаги компютер мусиқа плеэрини бошқариш имконини беради. Янги e-mail хабарларини компютернинг ташқи томонига ўрнатилган махсус дисплейда ўқиш мумкин. Слайд шоу тизими Windows Vista операцион тизими билан ишлайди ҳамда шу йил сотувга чиқарилади.

Юмшоқ клавиатура
Бозордаги турли-туман клавиатуралар қаторига юмшоқ портатив клавиатура ҳам қўшилди. Электр ўтказгич маҳсулотлари билан шуғулланадиган Eleksen компанияси исталган пайтда буклаб, йиғиб, чўнтакка солиб қўйиш мумкин бўлган клавиатура ишлаб чиқарди.
2006 йил июнидан сотувга чиқарилади. Баҳоси 150 доллар.

9 миллиметр қалинликдаги телефон
Янги Samsung SGH-P 300 мобил телефон жуда нозик, юпқа телефонлар қаторини бошлаб берган Motorola Razrнинг янада нозик модельи бўлиб, қалинлиги бор-йўғи 9 миллиметр. Гарчи у электрон калкуляторга ўхшасада, уч стандартда ишловчи, MP3-плеер ва видеороликлар суратга олиш мумкин бўлган 1,3 мегапикселли фотокамера ўрнатилган ҳақиқий уяли телефон аппаратидир.
Сотувга чиқарилган. Баҳоси 600-700 доллар.

«Темир эркак»
WowWee Robotics компанияси Philips  муҳандислари билан ҳамкорликда «Темир эркак» — Smart Companion Operating Technology – SCOTY роботини яратди. Видеокамера, Wi-Fi узаткич билан жиҳозланган механик хизматкор оғзаки буйруқларни тушунади, хўжайинга мусиқа қўйиб бериши ёки электрон почта орқали келган хатни овоз чиқариб ўқиб бериши мумкин. Бундан ташқари SCOTY уйдаги тартибни сақлаб, хўжайинга меҳмонлар келганини хабар қилади.
2006 йил сентябрдан сотила бошлайди. Баҳоси 400 доллар.

Супермузлаткич
Samsung компанияси интеллектуал дастурлаштирилган музлаткич тайёрлади. Тўрт бўлмали аппаратни сотиб олган киши икки қуйи яшиклардаги температурани: 10 дан — 25 градусгача ўзи танлаши мумкин.
Сотила бошланган. Баҳоси 3000 доллар.

Яширин микротўлқинли иситкич
Декоратив панелларнинг панасига ўрнатиладиган музлаткич ва идиш-товоқ ювиш машиналари изидан ошхона яшигига бемалол сиғадиган микротўлқинли иситкич ҳам пайдо бўлди. Sharp компанияси маҳсулоти бўлмиш 28 литр ҳажмли Инсигҳт Про микротўлқинли иситкични ёнғин келиб чиқишидан қўрқмасдан бемалол стандарт ошхона яшигига ўрнатиш мумкин.
2006 йил июнидан сотувга чиқарилади. Баҳоси 850 доллар.

Водопровод крани сувнинг ҳароратини ранг билан кўрсатади 
Delta компанияси истеъмолчига сувнинг ҳароратини ранглар билан кўрсатиб турадиган кран ишлаб чиқармоқчи. Муҳандислар, шу тариқа, истеъмолчиларни тасодифий куйиб қолишлардан огоҳлантирмоқчилар. Бризо кранига ўрнатилган электрон сенсорлар сувнинг ҳароратини қўл ишораси билан ўзгартириш имконини беради.
Яқин икки йил ичида сотувга чиқарилади. Баҳоси 300 дан 500 долларгача.