Американинг Forbes журнали ҳар йилги анъанага кўра дунёнинг навбатдаги энг қиммат автомобиллари рўйхатини эълон қилди. 2006 йил рейтингида Францияда ишлаб чиқарилган, мотор қуввати 1000 от кучига эга бўлган Бугатти Вейрон автомобили рўйхатни бошқариб турибди. Бундан ташқари АҚШ, Германия, Италия, Швеция, Швейцария автомобиллари ҳам 2006 йилнинг энг қиммат автомобиллари рўйхатидан жой олган.
Қуйида улар билан танишасиз.
1. Bugatti Veyron 16.4
Ишлаб чиқарувчи давлат: Франция
Нархи: 1,000,000 евро (1,192,057 доллар)
Двигатель: 1001 от кучи. 16 цилиндрли.
Бугатти Вейронни ҳозирда Европа бозорларидан харид қилишингиз мумкин. Компания ўз маҳсулотини АҚШ бозорига чиқаришни ҳам режалаштиряпти.
2. Pagani Zonda Roadster F C12S 7.3, Clubsport версияси
Ишлаб чиқарувчи давлат: Италия
Нархи: 667,321 доллар
Двигатель: 650 от кучи.
Пагани фирмаси эксклюзив пойга автомобильлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Зонда ўтган йилги рейтингда ҳам иккинчи ўринда эди.
3. SSC Ultimate Aero
Ишлаб чиқарувчи давлат: АҚШ
Нархи: 654,500 доллар
Двигатель: 1046 от кучи. V-8
Американинг энг қиммат ушбу автомобильи энг тезюрар автомобиль ҳамдир. Ишлаб чиқарувчиларнинг баҳосига кўра, SSC Ultimate Aero 430 км/с. тезликкача ҳаракатланиши мумкин.
4. Leblanc Mirabeau
Ишлаб чиқарувчи давлат: Швейцария
Нархи: 543,000 евро (645,084 доллар)
Двигатель: 700 от кучидан юқори.
Компания ушбу маҳсулотини АҚШ бозорига киритишни 2006 йилнинг охири — 2007 йилнинг бошларига мўлжаллаяпти.
5. Saleen S7 Twin Turbo
Ишлаб чиқарувчи давлат: АҚШ
Нархи: Европада 535,000 евро (637,723 доллар), АҚШда 555,000 доллар.
Двигатель: 750 от кучи.
Saleen фирмасининг S7 Twin Turbo маркаси 0 дан 100 км/с. гача тезликка атиги 3 секундда эриша олади.
6. Koenigsegg CCR
Ишлаб чиқарувчи давлат: Швеция
Нархи: АҚШдан бошқа ҳамма жойда 458,000 евро (545,568 доллар), АҚШда 540,000 доллар.
Двигатель: 806 от кучи. В-8
Koenigsegg фирмаси яқинда Женевадаги автосалонда SS туркумига кирувчи SSX моделини намойиш этди.
7. Mercedes-Benz SLR McLaren
Ишлаб чиқарувчи давлат: Германия
Нархи: 452,750 доллар
SLR–Mercedes ҳамда британиянинг машҳур пойга автомобильлари ишлаб чиқарувчи фирмаси МакЛареннинг ҳамкорликдаги моделидир.
8. Maybach 62
Ишлаб чиқарувчи давлат: Германия
Нархи: Европада 376,200 евро (448,153 доллар), АҚШда 385,250 доллар.
Узун ва жуда қулайлиги билан ажралиб турувчи ушбу лимузин автомобиль бозорида ўз ўрнига эга бўлди.
9. Porsche Carrera GT
Ишлаб чиқарувчи давлат: Германия
Нархи: 440,000 доллар.
Carrera GTдаги 10 цилиндрли двигатель орқали ўзингизни пойга машинасида ҳис қилишингиз мумкин.
10. Maybach 57 S
Ишлаб чиқарувчи давлат: Германия
Нархи: Европада 362,000 евро (430,355 доллар), АҚШда 367,000 доллар.
Двигатель: 604 от кучи.
Майбахнинг янги модели бошқа модельлардан кўра тезкорлиги ва қуввати билан ажраб туради.
АбдулАзиз тайёрлади.