Дунёга жуда маълум ва машур бўлган ушбу кема ихтирочиси Томас Эдрюс энг даҳшатли ҳалокат юз берса ҳам “Титаник” уч кеча -кундуз чўкмасдан, сув юзида туриши мумкинлиги ҳақида одамларни ишонтирган эди. Аммо “Титаник”нинг океан бўйлаб биринчи ва охирги сафарининг қатнашчиси сифатида салкам уч минг сайёҳлар иштирокида ўзининг бу фикри нотўғри эканлигини тан олди… Келинг, ҳаммасини бир бошидан ҳикоя қилайлик.
Кекса денгизчи Морган Робертсон 1896-йилнинг кеч кузи, ёмғирли оқшомида Лондондаги нашриётлардан бирига ташриф буюради.Иши унчалик юриҳмасдан, инқироз ҳолатига келиб қолган нашриёт хўжайни кечки меҳмонни ёқтирмасдан, унга эшикни ранг очиб,”Беҳудалик” номли фантастик романини босиб чиқариш тўғрисидаги таклифига истар-истамас рози бўлади.Собиқ матроснинг ушбу романни жуда улкан бир кема ҳалокати тўғрисида ёзилган бўлиб, ушбу китоб 1912-йиллнинг йзигача нашриётда дараомад келтирмасдан китоб жавонларида чанг босиб ётади…
Белфастдаги Ҳарлланд анд Волт кемасозлик компанияси 1912-йил 2-апрелда ХХ аср фан ва техникасининг катта ютуғИ ва мўжизаси, деб аталган жуда улкан “Титаник” кемасини сувга туширади.Унинг қурилишига 17 мингдан кўпроқ ишчилар қатнашиб, ҳозирги нархда ҳисоблаганда бир ярим миллиард фунт стерлинг маблағ сарфланади.Таги қўшқаватли,атрофи қалин пўлат қуюлмалар билан ҳимояланган, ўн олтита геометрик сув ўтказмайдиган қурилмаси бўлиб, бир соатда 8 минг тонна сувни чиқариб ташлаш қобилиятига эга бўлган бу улкан кемани ҳеч ким чўкиб кетади, деб ўйламасди.Бу борода унинг ихтирочиси Томас Эдрюснинг фикри билан юқорида танишдингиз.
Бу улкан кемани Худонинг ўзи чўктиргани қўймайди,- дейди катта ишонч билан сафарга чиқиш арафасида журналистларга қарата “Титаник”нинг капитани Эдвард Жон Смит.Уч ресторан, иккита ошхона, пиво бари, турк ҳаммоми, гимнастика зали,отда сайр қиладиган манеж, теннис ва голф майдонлари, боғи, концерт зали ва алоҳида телеграфи бўлган ва 3300 кишига мўлжалланган “Титаник” кемаси кичик роқ шаҳарчага ўхшарди.Шунинг учун ҳам унинг чипталари арзон эмасди.Биринчи тоифа каютасининг чиптаси 25 минг фунт стерлинг турса, каюталюксариники 100-150 минг турарди.
“Титаник” 1912-йил 10-апрелда 2358 йўловчи билан Англия нинг Саутгемптонидан чиқиб, Ню-Норк сари йўл олади.Юқори палубада Британия ва Америка аристоктарсарининг нуфузли вакиллари, умумий мулки 100 милиард доллардан ошиқ бўлган 25 нафар миллионерлар жой олишади.”Титаник”нинг люкс-каюталарига АҚШ Президенти Тафтнинг қўриқчиси маёр Арчи Батти ёш катта универмаг хўжайини Страус рафиқаси Идой билан, Англиянинг таниқли публисти Уилям Стед, рассом Франк Милле, кема ихтирочиси Томас Эндрюс, “Титаник” хўжайини Брюс Исмей ва бошқалар жойлашишади.
Кеманинг биринчи радисти Жон Филлипс ва унинг ёрдамчиси Горалд Брайд 14 -апрел куни кечқурун “катта ер” билан алоқага чиқмоқчи бўлиб туришганида яқиндаги кемалардан бирида тўсатдан “Эҳтиёт бўлинг, Айсберг! Эҳтиёт бўлинг, Айсберг!”, деган хабарни эшитиб қолишади.Филиппс бу ҳақда зудлик билан кема хўжтини Брюс Исмей ва капитан Смитга хабар қилади.Бундай ҳолда кемани жунуброққа буруш ёки тезлигини пасайтириш зарур эди.Бироқ капитан курсни ўзгартирмасдан, тезликни пасайтирмасдан тўъри кетаверишга буйру беради. 14-апрел, соат 2330. Кеманинг олд ва ён томонларига негадир навбатчилар қўйилмаган, “Титаник”да кеманинг олдини ёритадиган кучли ёриткич (прожектор) қўйиш кўзда тутилмаган.Кема назоратчилари Ҳилари Фредерик Флит ва Реджиналд Ли совуқ тунда қалтираб, олдинга, қоронғулик томон тикилишади. Уларга бинокл беришмаган, лекин шундай бўлсада, ойсиз тунда улар олдиндан кўз узишмайди. Эҳтимол, шу сабабли улар “Титаник”нинг ён томонларига яин келиб қолган муз қоялари ва рўпарадаги муз уюмларини олдиндан кўришмайди.Бу пайтда кема 22,5 узел (соатига 45 кмдан кўпроқ) тезлик билан кетаётган эди.
Соат 2340 . Флит “Титаник”дан 400 метрча олдинда улкан муз қатламини кўриб қолади.”Курс бўйича тўғрида Айсберг!” қичқиради у ва уч марта қўнғироқ чалади.Катта офисер Уилям Меердок “Чапга, чапга бур!”дея шошилинч буйруқ бериб, кеманинг машина қисмига қарата “Орқага, орқага!” дея қичқиради.Кейинчалик маълум бўлишича, ана шу нотўғри буйруқлар берилмаса, “Титаник” улкан муз қатламига урилиб, нари борса кеманинг олд қисми жиддий шикастланиб, тўқнашув туфайли кўплаб кишиар жароҳатланиши, лекин кема чўкмасдан омон қолиши мумкин эди. Аммо буйруқ берилиб бўлди.Буйруқ бўйича кема бурилади ва шу сабабли муз қояси кеманинголд томонига эмас, “Титаник”нинг ўнг томони , пастки қисмига зарб билан урилади.Кеманинг ташқи қатлами 100 метр узунликда консерва қутисидек кесилиб, палубага муз бўлакчалари ёмғири ёғилади. Бўлаётган воқеаларига ҳали тушиниб етмаган, олдинда уларни қандай ҳалокат кутаётганини хаёлига келтирмаган йўловчилар бир – бирларига муз бўлакчаларини от
иб ўйнашади, айримлари эса ўзлари ичаётгн ичинликларга муз парчаларини ташлаб, уни совутмоқчи бўлишади..
Хуллас, кемада кўтаринки кайфият жукумрон эди …
Шу орада ҳалокатнинг олди олингандай бўлди .Буроқ кеманинг иситиш бўлинмасига кирган кучли сув оқими ўт ёқувчиларнинг устига ёпирилади.Икки минутдан сўнг кеманнингбир қисми мус аралаш сувга тўлади. Кемага куч билан сув кириши давом этар ва кема қисмларини бирин кетин тўлдриб, 3- тоифадаги каюталаргача етиб келади.Кема 10 дақиқа ичида 3 минг тоннадан ошиқроқ сувни “ютиб”, унинг механизмлари бирин – кетин ишдан чиқа бошлайди.Бироқ радистлар ҳалокат тўғрисида хабар тарқатишмас, бунинг учун уларга ҳозирча тегишли буйруқ берилмаган эди.”Титаник”нинг ҳалокати тўғрисидаги СОС хабарини биринчилардан бўлиб, “Франкфурт” ва “Карпатия” кемалари эшитишади. Кема ихтирочиси Томас Эдрюс уни кўздан кечириб, ўз меҳнати маҳсулига ўлим ҳукми чиқаради:” Уч соатга қолар қолмас кема ғарқ бўлади” дейди у афсус билан.
Соат 0015.Сувга биринчи қутқарув қайиқлари туширилади.Улар бор йўғи 20 дона. Демак, йўловчиларнинг кўпи билан учдан бирини қутқариш мумкин.Лекин бунга кемадаги ваҳима ва шошма – шошарлик ўз таъсирини ўтказди.Шу сабабли ҳам биринчи қайиқ 65 киши ўрнига 28 кишини олиб тезда жўнаб қолади. Иккинчиси 20 ва учунчиси 12 киши билан кетиб қолади.
Соат 100. Кемада қўрқув ва ваҳима авжига чиқади.Шу сабабли қайиқларга олдин аёллар ва болаларни тушуриш учун ҳарбийлар ҳатто қурол ишлатишга ҳам мажбур бўлишади. Бироқ, фақат ўз жонини ўйловчи, қўрқоқ ва номардлар олдин қочишади. Масалан, “Титаник” хўжайини Брюс Исмей ўзидан олдин қутқарув қайиғига чиқаётган болали аёлни сувга итариб юбориб, биринчи қайиқ билан жўнаб қолади. 1908 йилги олимпиаданинг қиличбозлик мусобақаси бўйича чимпиони, миллионер Коса Дафф Грдон учунчи қайиқ бошқарувчиларини шошилтириб, ўзининг жонини тезроқ қутқазиш мақсадида уларга катта пул ваъда қилиб, 65 киши ўрнига 12 киши билан сузиб кетади. Лекин ҳамма ҳам бундай қилмайди.Кемадаги кўпчилик ажал яқинлашиб қолганига қарамасдан, олийжаноблик қилиб фақат ўзини ўйламасдан, ажал чангалидан бошқаларни ҳам тезроқ чиқишига ёрдамлашади. Масалан, миллионер Исидор Страус қайиққа ўтириш тўғрисидаги таклифни қатъий рад этиб, ўзининг ўрнига бегона аёлни ўтқазади.Ҳайратланарлиси шуки, чўкаётган кемаг унинг хотини Ида Страус ҳам қайтиб чиқиб, эридан бир қадам ҳам жилмай, унинг ёнида ҳаёт билан видолашади. Американинг ўша пайтдаги энг бой кишиси 47 ёшли Жейкоб Жон Астор ҳам қайиққа ўтиргач, қайиққа сиғмай қолган болали аёлни кўриб қолиб, унга жой беради ва қайиқдаги хотини билан қуюқ хайирлашиб, “Титаник”ка қайтиб чиқади ва кема билан океан қаърига ғарқ бўлади. Шунингдек, кемадаги миллионерлардан Артур Рейсон, Френсис Миллет, Кларенс Мур ва маёр Арчи Ватт хотинларини қутқарув қайиғига тушириб, ҳеч нарса бўлмагандай, бамайлихотир кеманинг чекиш хонасига йўл олишади ва у ерда кема ихтирочиси Томас Эндрюсни сўнги марта кўришади.Шунис ҳайратланарлики, кема ва шу кема билан ўзлари ҳам ҳалокат сари боришаётганини билган ҳолда экипаж аъзолари ва кема хизматчилари ўз вазифаларини сидқидилдан виждонан бажарар, ҳеч ким иш жойини ташлаб кетмас эди.Жумадан, кема кузатувчилари хушмуомилалик билан йўловчиларга мурожаат қилар, уларга қутқарув кийимлар
ини кийишга ёрдамлашар, кўмирчилар, ўт ёқувчилар, мачинист ва механиклар ҳеч нарса бўлмагандек, бемалол ўз ишларини давом эттиришарди.Кема оркестри дерижёр Уоллес Хартли бошчилигиа кема ҳалокатига 20 минут қолгунча мусиқа чалишни давом эттириб, шу зайлда кема билан бирга ҳалок бўлишади.
Соат 130.Сувга яна 11 та қутқарув қайиқлари туширилади. Энди улар деярли тўлиб кетарди.Бироқ, кемада яна 1600 киши бор.Уларнинг фақат юзга яқинини қутқариш мумкин.
Соат 200.”Титаник” 45 градусга эгилиб қолади ва кема пўлатлари юқори босимга чидаш бермай, қозон қисмида кучли портлаш юз беради.Кема бўлакларга бўълиниб кетиб, унинг олд қисми 600 метр чамаси отилиб кетади.Орқа қисми эса сув устига эса 20 қаватли уй баравари кўтарилиб, сўнгра чўкиб кетади.
Соат 220. Муз аралаш тубсиз сувлик ўз замонасининг энг улкан, энг катта ва энг қиммат турадиган, ХХ асрнинг мўжизаси ҳисобланган “Титаник” кемасини ютиб юборади…
“Титаник ҳаолкатидан 3 соат кейин воқеа жойига етиб келган “Карпатия” кемаси 18 – апрел куни маҳаллий вақти билан соат 900да ҳалокатдан омон қолган йўловчилар билан Ню- Ёрк портига етиб келади.
Май ойида жаҳон оммавий ахборот воситалари Лондонда “Титаник” ҳалокатига боғлиқ суд бўлиб ўтаётганлигини хабар қилишади.Тергов жараёнида аниқланишича, “Титаник”да бўлган 2358 кишидан 868 нафарилари қутқарилади.Улардан 202 нафари биринчи тоифали каюта йўловчилари бўлса, 114 нафари иккинчи ва 325 нафари учинчи тоифали каюта йўловчилари бўлишган.Қутқарилганларнинг мутлоқ кўпчилиги аёллар ва болалар бўлиб, эркаклар 79 нафарни ташкил этган.Суд юздан ортиқ гувоҳларни сўроқ қилиши натижасида “Титаник” ҳалокатининг асосий сабаби унинг тезлиги, деган хулосага келди.Шу билан бу ҳалокат тарихига нуқта қўйса ҳам бўларди.Лекин ушбу тарих билан шуғулланувчи бир қатор мутахассислар бунга шошилишмаяпди…
Худди шу ерда ҳикоямизнинг бошида айтилган кекса денгизчи Морган Робертсоннинг “Беҳудалик” романи тўгрисида батафсилроқ сўз юритишга ўшайди.”Титаник” ҳалокатидан 16 йил олдин босмадан чиққан ушбу китоб кема ҳалокатидан сўнг бир икки ой ичида сон – саноқсиз нусхада қайта -қайта чоп этилиб, бутун дунёга тарқалиб кетди.Чунки романда “Титаник”ка ўхшаш “Титан” номли жуда улкан кема биринчи сафаридаёқ катта муз қатламига урилиб, сувга чўкиб кетиб, 1500 нафар кишилар ҳаётига зомин бўлганлиги қизиқарли тилда ҳикоя қилинади.
Шуниси қизиқки, китобдаги “Титан” билан ҳаётдаги “Титаник”нинг деярли ҳамма белгилари бир – бирига жуда мос келади.Ҳалокат жойи – Шимолий Атланта, вақти апрелнинг ўрталари.Ҳатто кемаларнинг техник кўрсатгичлари ҳам бир – биридан жуда кам фарқ қилади.Ўзингиз ўйлаб кўринг, китобдаги “Титан”нинг узунлиги ҳаётдаги “Титаник”дан бор йўғи 9 метр қисқа бўлса, эни 0.8 метрга фарқ қилади, холос.Кемаларнинг максимал тезлиги эса бир хил – 25 мил.Ва ниҳоят”Титан”нинг мотори 50 минг от кучига эга бўлса,”Титаник”ники 55 минг от кучига эга бўлган.Уларнинг сув сиғм қуввати ҳам деярли бир хил(китобдагиси 60 минг тонна,ҳаётдагиси 66 минг тонна) бўлган.Шуниси қизиқки, кекса денгизчи Робертсон ўз китобида 16 йилдан сўнг сфарга чиқадиган кеманинг ичини бутун майда – чуйдаларигача батафсил кўрсатади.Жумладан, унда 765та каюта мавжудлиги (муаллиф фақат учтага адашган) басейнлар, отда сайр қиладиган манеж, теннис кортлари ва боғлар. Китобда қайт этилишича, “Титан”да Европа ва Американинг энг бадавлат кишилари сафарга чиқишади ва бунинг учун улар сарфланган маблағларининг чеки бўлмайди.Ажобо, ўхшашликни қаранг …
“Титаник”нинг ҳалокатидан сўнг унинг сабаблари тўғрисда фараз ва тахминлар жуда кўпайиб кетди.Унинг айримларига тўхталамиз.
“Ишонч билан айтиш мумкинки, “Титаник”нинг ҳалокати ошқа кема компанияларининг асосий рақобатчини йўлдан олиб ташлаш борасидаги содир этилган катта жиноятчиданбошқа нарса эмас.Рақиблар “Титаник” кема компаниясидаги бир қатор мансаборларни сотиб олиб, кема ҳалокатини ташкиллаштиришган”, дейди немис журналисти Волф Шнейдер.Лекин компания мансабдорларнинг сотилгани тўғрисида ҳеч қандай далил – исбот топган эмас.шу билан бирга Снейдернинг фикри ҳам асоссиз эмасга ўхшайди.Чунки ХХ асрнинг бошларида жуда кўп кема ҳалокатлари содир этилган.Масалан, 1904 йил 15 июнда саёҳатчилар учун мўлжалланган “Генерал Слокум” кемаси Ню- Ёрк яқинида ҳалокатга учраб, кемада ёнғин чиқади ва 1030 киши ҳалок бўлади.Натижада йўловчилар ташиш бўйича кема транспортининг обрўси янада тушиб кетади.Ана шу обрўни кўтариш, сув транспортига йўловчилар ишончини ошириш учун қулай, кенг, катта ва тезюрар кема зарур бўлиб, “Титаник” ана шу борада бошқаларга ўрнак бўлишига мўлжалланаётган эди. Шу туфайли табиийки, унинг ҳам душманлари йўқ эмасди.Шнейдернинг ёзишича, қоронғу тунда, кўплаб музлик қоялар қалқиб турган ҳудудга, биноклсиз кема кузатувчиси билан жуда катта тезикда кириб келиш ва беш марта огоҳлантирилгандан сўнг ҳам тезликни пасайтирмаслик душманларга сотилган шахсларнинг жиноятидан бошқа нарса эмас.Булардан ташқари, “Титаник” жўнашига саноқли дақиқалар қолганда 50 нафарга яқин нуфузли йўловчилар турли арзимас баҳоналар билан ундан шошилинч равишда тушиб қолганлиги, ушбу кемани ҳалокати тўғрисидаги чақириқни биринчи бўлиб қабул қилган ва унга яқин турган “Франкфут” кемаси капитани, “Кутинглар, ҳозир етиб борамиз”, деб жавоб берсада, ёрдамга келмаганлиги ёки айрим йўловчилар кема ҳалокатга учраб, қутқарув ишлари давом этаётганда уларнинг кемаси ёнидан чироқларини ўчириб бир кема (айрмлар уни “Франкфурт” дейишмоқда) тўхтамасдан ўтиб кетганлиги, “Титаник” ҳалокатининг ҳақиқий сабабларини аниқлаш бўйича айрим давлатларнинг 90 йилдан буён қилаётган уринишлари турли тўсиқларга учраб, бу борадаги ишлар кетма- кет тўхтатилаётгани, буларнинг ҳаммаси бу ҳалокат орқасида қандайдир сир борлигини билдиради.Вақт олий ҳакам дейдилар.Вақти келиб, ХХ аср фан техникаснинг улкан ютуғи ҳисобланган “Титаник” кемаси ҳалокатинг ҳақиқий сабаблари аниқланиб, ҳозирча очилмай турган сирлардан жаҳон жамоатчилиги воқиф бўлади, деган умиддамиз.
Мирза ТУРСУНОВ ҳуқуқшунос. “Адолат кучи” газетасидан
Комилжон Аслонов ТАТУ талабаси.