Кўпчилик қатиқ зардоби энг шифобахш неъматлардан эканини яхши билмайди. Ваҳоланки, унинг организм учун фойдаси сузма (творог), пишлоқ, қатиқ ва йогуртникидан кам эмас. Қатиқ зардоби А, Е, С дармондорилари, В гуруҳидаги витаминлар, шунингдек, энг камёб бўлган В4 ва В7 дармондориларига жуда бой. Зардоб таркибидаги холин моддаси мия қобилиятини ошириб, хотирани кучайтиради. Бир литр зардоб катта ёшдаги одамнинг калцийга бўлган бир кунлик эҳтиёжини, калийга эҳтиёжнинг эса 40 фоизини таъминлайди, Зардоб фосфор ва магний каби ноёб минерал тузларга ҳам бой. Мазкур суюқлик таркибида 200 номдаги биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, улар организмдаги барча аъзолар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Зардоб истеъмоли таом ҳазми йўлларига яхши таъсир этиб, меъдани тозалайди, флорасини меъёрга солади, заҳарли моддалар, хилтларни ташқарига ҳайдайди, жигар ва буйрак фаолиятини яхшилайди. Буйрак усти безларига ижобий таъсир кўрсатади. Қатиқ зардоби таркибидаги қимматли аминокислоталар организмга жуда зарур бўлиб, оқсиллар алмашинуви ва қон ҳосил бўлишида фаол иштирок этади. Зардоб меъда-ичак йўли, ошқозон яраси, ич қотиш, панкреатит, энтероколит, дисбактериоз, қориннинг дамлаш хасталикларида жуда фойдали. У атеросклерознинг олдини олади, қон босими, юракнинг ишемик етишмовчилигида, бош мияда қон айланиши бузилганда ҳам тавсия этилади. Зардоб пардоз-андозда ишлатилади, у билан ювилган соч яхши ўсади, тўкилмайди. Яралар битишига ёрдам беради, офтобда куйган терини соғайтиради.
Қатиқ зардобини уй шароитида, сузма-творог тайёрлаш жараёнида ҳам ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун 1 литр янги сут қайнатилиб, қўр солингандан сўнг иссиқроқ жойга қўйилади. Сут қайнагач, иссиқ жойда сақланганда ҳам ундан зардоб ва творог ажралади. Бироқ бу жараённи тезлатиш учун қайнаган сутга бир қошиқ қаймоқ ёки қатиқ қўшасиз. Қатиқ тайёр бўлгач, уни эмалли идишга солиб, паст оловда секин (қайнатмасдан) қиздирасиз. Қатиқ 60-70 даража қизиганда творог массаси зардобдан ажралади. Ҳосил бўлган маҳсулотларни дока ёки элакда сузиб олсангиз фойдаланиш учун ҳам сузма-творог, ҳам қатиқ зардоби тайёр бўлади. Зардобни шу зайл совутиб ичиш, айрим таомларга солиш, ачитқи сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Мева-сабзавот шарбатларига қўшиб, болаларга ҳам ичириш мумкин.
Иммунитетни мустаҳкамлаш учун кунига 1 стакан зардоб ичиш кифоя. Зардоб организмдан ортиқча холестерин ва заҳарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради. Гиппократ қатиқ зардоби билан тери касалликлари, гепатит ва силни даволаган. Замонавий олимлар ундан юрак-қон томир хасталикларининг олдини олишда аъло даражадаги восита сифатида фойдаланмоқдалар. Сийдик йўлларида тош ҳосил бўлганда кун давомида 1 стакан зардоб ичиш тавсия этилади. Зардоб бронхит билан оғриганда балғам кўчишини осонлаштиради. Бунинг учун кунига 100 мл.дан 3-4 маҳал қатиқ зардоби ичиш ёки 1 стакан туйилган буйдойиқ (ғалласимон ўсимлик)ни 2 стакан зардобда қайнатиб, кунига таомдан аввал ярим стакандан ичиш керак.
Бош оғриғининг олдини олиш учун кунига 1 стакан зардоб ичган маъқул. Қорин дам бўлса, 100 мл. сабзининг янги шарбатига тенг миқдорда зардоб қўшиб, эрталаб оч қоринга ичилади. Меъдани тозалаш учун 1 стакан зардобга 2 чой қошиқ ош тузини аралаштириб, эрталаб оч қоринга ичилади.
Мобил телефонлар cаратон ўcмаcига cабаб бўладими? Иcроилдаги Тел-Авив универcитети олимлари мобил телефонлардан тез-тез фойдаланиш қалқонcимон без cаратонига сабаб бўлиши мумкин, деган хулоcага келишди. Мазкур муаммони тадқиқ этишга cўнгги йилларда олинган нохуш cтатиcтик маълумотлар — Европа ва Иcроилда қалқонcимон без cаратонига учраганлар cони ошгани cабаб бўлган. Маcалан, 1990 йилда ҳар юз минг нафар яҳудий миллатига мунcуб кишидан 4,2 нафари шу хаcталик билан оғриган бўлcа, 2007 йилга келиб, бу рақам 4,7 кишига етган. Аёллар ўртаcида эcа хаcталик 9,7 дан 16,3 нафарга кўпайган. Олимлар қалқонcимон без ҳужайраларига электромагнит тўлқинлари таъcирини аниқлаш учун махcуc экcперимент ўтказишди. Cоғлом одамларнинг шундай ҳужайралари ажратиб олиниб, уларга мобил телефонидаги каби электромагнит тўлқинлари билан таъcир ўтказилди. Тахмин қилинганидек, назоратдаги, яъни электромагнит тўлқини билан таъcир кўрcатилмаган ҳужайраларга ниcбатан таъcир кўрcатилган намунадаги ҳужайралар тезда фарқланди.
Радиацион биология ва ионлашмаган нурланишга доир гигиена лабораторияcи ходимларининг изоҳ беришларича, 2011 йилнинг май ойида Cаратон хаcталиги бўйича халқаро агентлик қўл телефонларининг электромагнит тўлқинларини 2В тоифали канцероген хавфлилик даражаcи билан белгилаган. Айнан ана шу канцерогенлар cаратон хаcталиги келиб чиқишига cабаб бўларкан.
Буйраклар учун шифоли етти неъмат. Олимлар буйрак хаcталикларининг олдини оладиган етти хил таомни аниқлашди. Агар бу таомлар доимо дастурхонда бўлса, буйрак хасталиклари ривожланиши нисбатан камайиб, бу аъзолар соғлом ва муттасил ишлаши мумкин экан.
Бунда аъзои баданимизни буйраклар учун ниҳоятда зарур бўлган А дармондориси билан тўйинтирувчи кўкатлар энг биринчи ўринда туради. Таркибида эфир мойлари кўп шивит эса буйракдаги тошларни эритиб юборади.
Буйраклар сиҳатлиги учун ноёб неъмат ҳисобланувчи олма ва олма пўсти иккинчи ўринда. Улар сийдик ҳайдаш хусусиятига эга.
Учинчи ўринда буйраклар сиҳатлиги учун балиқ зарур маҳсулотдир. Кучли сийдик ҳайдовчи неъмат — тарвузда ҳам ҳикмат кўп. Ошқовоқ эса бу жиҳатдан бешинчи неъмат бўлиб, унинг таркибида сув ва калий тузлари сероб. С дармондорисига бой бўлган наъматак олтинчи ўринда туради.
Айни чоғда, буйракларнинг меъёрида ишлаши учун тегирмонда йирикроқ тортилган қора буғдой (жавдар) унидан пиширилган нон маҳсулотлари ҳам зарурки, у таомларнинг ҳазм бўлиши ва модда алмашинувини тезлаштирувчи клетчаткага жуда бойдир.
Демак, буйраклар соғлом бўлиши учун: кўкатлар (кўпроқ шивит), олма ва олма пўсти, балиқ, тарвуз, ошқовоқ, наъматак ва жавдар нонини таомлар рўйхатидан канда қилмаслик керак.
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 2013 йил 13-сонидан олинди.