Бояркадаги бу кўчада вақт худди ўтган асрнинг етмишинчи йилларида тўхтаб қолганга ўхшайди. Бу ерда баланд иморатлар йўқ, тахта деворлар чириб кетган, катта-катта кўлмаклар эса ёз жазирамасида ҳам қуримайди. Айнан мана шу ерда Рудғколар оиласи яшарди. Оила бошлиғи Степан Алексеевич бир пайтлар қурилиш бригадири бўлиб ишлаганди. Унинг хотини Прасковя Ивановна уйда ўтирар ва беш нафар фарзанди: Василий, Валерий, Татғяна, Оксана ва Оляларнинг тарбияси билан машғул эди. Степан Алексеевич нафақага чиққанидан кейин, уй бекаси самогон тайёрлаб тирикчилик ўтказарди. Оила сўнгги марта 2002 йилни тўлиқ таркибда кутиб олди. Икки ярим йилдан сўнг улардан фақатгина Оксана тирик қолди.
2002 ЙИЛ. СТЕПАН АЛЕКСЕЕВИЧ
2002 йилнинг 21 апрелида Степан Алексеевич картошкаларни саралаш учун ертўлага тушди. Прасковғя Ивановна эрини қўшнисиникига карта ўйнагани чиқиб кетган деб ўйлаб унинг узоқ вақт йўқ бўлиб кетганлигидан ташвишланмади. У телевизор кўриб ухлаб қолди. Ярим тунда уйғониб кетиб, ташвишга тушди: эри қанчалик маст бўлмасин, уйга барибир келарди! Ҳовлига чиқиб омборни, ҳаммомни қаради. Эрталаб ертўлага тушди. Эрининг жасади картошкалар устида ётарди… терговчи ва суд тиббиёт эксперти бир хулосага келишди – бахтсиз ҳодиса. Ертўладаги мўри тўлиб қолган ва заҳарли ҳаводан Степан Алекссевич аввал ҳушидан кетган, сўнг бўғилиб ўлган.
2002 ЙИЛ. ПРАСКОВЯ ИВАНОВНА ВА ОЛГА
Прасковя Рудко эрининг ўлимига икки ой куйинди ва 21 июн куни вафот этди. ўша тонгда у омбор орқасидаги олчани тергани дарахтга чиқди. Пастки шохлардаги меваларни териб бўлган аёл нарвоннинг энг юқори поғонасига чиқди. Нарвон қийшайиб ағанаб кетди. Прасковя Ивановна шохни ушлади, аммо шох синиб кетди. Йиқилган аёл боши билан омбор деворининг қиррасига урилди… Қўлида эзилиб кетган олчаларни ғижимлаганча кўзи очиқ ҳолда ётган онасини Олга кўриб қолди.
– Алексеевич нариги дунёда ҳам Прасковясиз яшай олмабди-да, – дейишди қўшнилар.
Қирқинчи куни уни хотирлаш маросими ўтказилди. Кун исиб кетгани учун нариги столда ўтирган қўшни болалар чўмилгани кетишди. 11 ёшли Оля ҳам индамай улар билан жўнаб қолди. Бир соатдан кейин иккита қизалоқ азадагилар олдига югуриб келишди ва «Олянинг кўлда йўқолиб қолганини, болалар уни излаб топа олишмаётганлигини» айтишди. Ҳамма кўл томон чопди. Оляни икки соатдан сўнг кўл қирғоғидан топишди. Унинг тизза бўйи сувда қандай чўкиб кетиши мумкинлиги тушунарсиз эди… Уни ота-онаси қабри ёнига қўйишди.
2003 ЙИЛ. ТАТЯНА, УНИНГ ЭРИ ПЁТР, УЛАРНИНГ ҚИЗИ ЛЕНА
Рудколарнинг катта қизи Татяна 1994 йилда ўша ерлик Пётр исмли йигитга турмушга чиққанди. ўша пайтда Пётр ишсиз қолганди. У Москвага колбаса, сало ва мева-чева олиб бориб сотарди. Икки йилдан сўнг қизи Лена туғилди. Улар Татянанинг ота-онаси яшайдиган уйга кўчиб келишди. Пётр унда-бунда ишлаб пул топар, хотини уйда ўтирар, катта Рудко эса уларни текинхўр деб сўкарди. Татяна тушкунликка тушиб, онасининг самогонидан ича бошлади. Ота-онаси ва синглисининг ўлимидан кейин эса бутунлай ғамга ботиб қолди. Пётр хусусий корхонага ишга жойлашиб, яхшигина даромад топа бошлагани ҳам унга таҳсир қилмади. 13 феврал куни ишдан қайтган Пётр хотинининг ўзини осиб қўйганлигини кўрди. ўлимидан олдин ёзган хатида у «Кетдим. Татяна» деб ёзганди холос… Апрелнинг бошларида кутилмаганда ҳаво совиб кетди. Ака-ука Рудколар ҳаммомда бир чўмилиб, буғланмоқчи бўлишди. Биринчи бўлиб ҳаммомга Пётрни қизи билан киришни таклиф қилишди, чунки кичкина Лена эртароқ ухлаши керак эди
. Икки соатдан кейин Василий ва Валерий ташвишланиб қолишди: ота-бола ҳаммомдан чиқишмаганди. Ака-укалар эшикни тақиллатишди, лекин ҳеч ким жавоб бермади. Шунда Василий ичкарига мўралади: Пётр қизи билан ухлаётгандек ётарди. Экспертиза уларнинг ис газидан вафот этишганини аниқлади… ўн ярим ой ичида Рудколарнинг уйидан олтита ўлик олиб чиқишди. Бешта бахтсиз ҳодиса ва битта ўз жонига суиқасд.
2004 ЙИЛ. ВАЛЕРИЙ ВА ВАСИЛИЙ
Ака-укаларнинг оилавий бахти юришмаганди. Иккаласи ҳам 1991 йилда уйланишган, аммо кейин ажрашиб кетишганди. Қатор ўлимлардан кейин улар уйда ўзлари қолишди. Оксана эри ва ўғли билан бошқа жойда яшарди.
Июлда уйга газ идорасидан келишди ва агар ой охиригача 1700 гривен қарз тўланмаса, газ бериш тўхтатилиши ҳақида огоҳлантиришди. Маҳлум бўлишича, ота-онасининг ўлимидан сўнг газга ҳеч ким пул тўламаган экан. Валерий ўлиб кетганлар учун ҳам пул тўлашни истамади, арақхўр Василийда эса пул йўқ эди. Газчилардан кейин электр тармоқларидан келишди ва қарздорлиги учун электрни узиб кетишди. Шу билан бир пайтда қудуқдан сув тортадиган электронасос ҳам тўхтаб, сув ҳам чиқмай қолди. Валерий август охирида йўқолиб қолди. Уни сув ичиш учун қудуқ ёнига келган Василий топиб олди. Қудуққа ташланган пақир нимагадир илиниб қолди ва ташқарига чиқмади. У Оксананинг эрини чақириб келди. Улар фонар ёрдамида қудуқ ичида Валерийнинг жасади ётганлигини кўришди… Яна милиция келди. Жасад билан бирга полиетилен халтачаларга солинган колбаса, сарёғ ва салоларни чиқариб олишди. Маҳлум бўлишича, Валерий укасидан яширинча олиб келган маҳсулотларини шу усулда сақлар экан. «Чамаси, х
алтачага боғланган ип Валерийнинг қўлидан чиқиб кетган. У ипни ушлайман деб кескин энгашганида ўзи ҳам пастга қулаган», деб хулоса чиқарди терговчи. Кузда ёлғиз ўзи қолган Василий уйидаги бор нарсани сотиб ичди. Охирги марта у музлатгични бир яшик араққа алмаштирди. Бўкиб ичган Василий 17 октябр куни ухлагани ётди ва қайтиб уйғонмади…
2005 ЙИЛ
– Бу уй бутун оиламизнинг қотилига айланди, – дейди Рудколар ичида тирик қолган ягона оила аъзоси Оксана. – Мен бошқа жойда яшаганим учун тирик қолдим шекилли.
Ёзда у уйни ўз номига расмийлаштирди ва сотувга қўйди. Уйни сотиб оладиган харидорлар кўп чиқди, аммо қўшнилар билан гаплашишганидан кейин сотиб олиш фикридан воз кечишяпти.
ДАРВОҚЕ
Бу уйдаги ҳайвонларнинг ҳам ҳаётига ҳавас қилиб бўлмайди. 2000 йилда Рудколар чўчқа ва эчки боқиб олишганди. Уйни ит қўриқлар, мушуклари эса сичқон овларди. Степан Алексеевичнинг ўлимидан кейин дастлаб ит касал бўлиб қолди. У ҳеч нарса емас ва туни билан увиллаб чиқарди. ўн кундан кейин у жон берди. Прасковя Ивановнинг ўлимидан бир ҳафта олдин чўчқани овқат емай қўйганлиги учун сўйиб юборишди. Уй бекасининг ўлимидан бир ҳафта ўтгач, эчки ҳам ўлди.
Олганинг ўлимидан кейин мушук бу кўчаларда камдан-кам учрайдиган машина остида қолди. Василий ўлимидан сал олдин Оксанага бу уйдан ҳатто сичқонлар ҳам қочиб кетишганини, кечалари уйда ётишдан қўрқаётганини айтиб, ҳасрат қилганди…
Дилшодбек тайёрлади