Зайтун пальмаси нима?

Ердан ниҳол униб чиқади. Сўнгра у япроқ ёзади. Янги япроқлар ўсиб чиқиши билан эскилари қуриб қолади ва пальма танасини ҳосил қилади. Ҳар бир япроқ мева тугади. Зайтун пальмаси уруғлари (ёнғоғи), эти ва ядросидан пальма ёғи олинади.

Хурмо ва кокос пальмасидан фақат мева олинади. Зайтун пальмасидан фойдаланиш соҳалари эса турли-тумандир. Янги ўсиб чиққан япроқлар толасидан арқон эшилади. Қуруқ япроқлардан эса бўйра ва парда тўқилади, кулбаларнинг томи ёпилади. Унинг поясидан сават тўқишда фойдаланилади. Хуштаъм новдалари — «пальма карами»дан эса овқат тайёрланади.

Зайтун пальмаси шарбатидан пальма шароби, ёнғоқлар этидан эса пальма ёғи олинади. Ёнғоқлар мағзи ҳам зое кетмайди, улардан атир совунлар тайёрлашда ишлатиладиган ёғ олинади.