Кўпинча дарахтлар, ўт-ўланлар ва бошқа ўсимликлар тонг чоғлари шудринг билан қопланган бўлади. Уларга шудринг ҳам тушиши мумкин, аммо ўсимликларнинг ўзи ҳам сув ажратиб чиқаради ёки нафас олади.
Шундай қилиб, ўт устидаги томчилар ё шудринг, ё сувнинг ўсимлик танасидан буғланиши (транспирация)дир. Шудринг ҳаводаги сув буғининг конденсацияси — совиши натижасида вужудга келади. У кечаси совиган тупроқ ва ундаги нарсаларга тушади. Ўсимликларгина эмас, йўлдаги тошлар, ўргимчак тўри ва бошқа нарсалар ҳам шудринг томчилари билан қопланади. Дарахтлар ва ўт-ўланлар, гуллар илиқ кечалари ўзини қизиб кетишдан сақлаш учун сув ажратиб чиқаради. Ушбу томчилар фақат ўсимликларда пайдо бўлади ва уларни шудринг билан аралаштириш керак эмас.