Ўсимликлар ҳайвонлардан қандай фарқланади?

Ер юзидаги тирик мавжудотларнинг кўпчилиги ё ўсимликлар ё ҳайвонлардир. Оддий организмларнинг жуда оз қисмини бу гуруҳларнинг ҳеч бирига қўшиб бўлмайди.

Аммо улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

Ташқи кўриниши билан аниқ ажралиб турса-да, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг асосий ҳаётий функцияларини амалга ошириши турличадир. Ҳайвонларнинг ҳаракат қилиш қобилияти бор, ўсимликларнинг батартиб ҳаракати эса фақат унинг ҳужайраларида кечади.

Улар орасидаги асосий фарқ шундаки, ҳайвонлар ҳужайраси аниқ функцияларни бажариш учун мослашган.

Шунинг учун ҳам ҳайвонларнинг ички тузилиши бирмунча мураккаб. Уларда ички органлар шаклланади, ҳатто мукаммал ўсимликларда ҳам бу функцияни ҳужайралар гуруҳи — органоидлар (ҳужайрада доимий яшовчи қўшилмалар) бажаради.

Ҳайвонларда уларнинг ташқи олам билан муносабатини белгилаб турадиган мураккаб асаб системаси бор, ўсимликлар эса авваламбор ташқи омилларга — ёруғлик ва оғирлик кучига қараб яшайди.

Ўсимликлар асосий энергия манбаи сифатида қуёш нуридан фойдаланади ва унинг ёрдамида ҳаёти учун керакли бўлган моддаларни синтез қилади.

Ҳайвонларнинг энергия манбаи эса ўсимликлардир. Улар учун ўсимлик ёки алафхўр ҳайвонларни ейдими, фарқи йўқ.

Ҳайвонлар организмида кечадиган жараёнларнинг ўзи ҳам ўсимликларникига нисбатан мураккабдир. Ҳайвонлар ва ўсимликлар орасидаги жиддий фарқ уларнинг овқатни қандай топиб ейиши билан боғлиқ.

Ҳар қандай тирик организмнинг бир тарзда яшаши учун сарф қиладиган ва истеъмол қиладиган энергияси ўртасида мувозанат сақланиши керак. Бунинг учун муайян моддалар — тирик ҳужайрада модда алмашинувини тартибга солиб ва янги молекулалар синтезини йўналтириб ва емириб турадиган ферментлардан фойдаланилади. Уларнинг ўзаро таъсири организмда моддалар алмашинувини аниқлайди.

Тирик организмлар тури қанчалик кўп бўлмасин, уй қурилиш блокларидан қурилгани сингари улар ҳам бир хил моддалардан: оқсиллар, нуклеин кислоталар ва ёғлардан иборат.

Нуклеин кислоталар насл қолдирувчи генетик ахборотларнинг ташувчиларидир. Оқсиллар организм учун хомашё вазифасини бажарса, углеводлар ва ёғлар энергиянинг асосий манбалари ҳисобланади.

Ўсимлик ва ҳайвонлар орасидаги фарқлар ва ўхшашликлар мана шулардан иборат.