Ўсимлик битлари нима?

Ўсимлик битлари яшил ва пушти ранг ҳашарот бўлиб, узинлиги 6 миллиметрдан ошмайди.

Ўсимлик битлари жуда тез ривожланади, агар уларни табиатдаги душманлари йўқ қилмаганида, у Ер юзидаги барча ўсимликни яксон этган бўларди!

Ўсимлик битларини ўсимлик баргларида, поясида ва илдизларида учратиш мумкин. Бу ҳашаротлар тез-тез мевали дарахтлар, гуллар, сабзавот ва донли экинларга талофат етказади. Унинг жимитдай бошида ғайриоддий оғзи ёки хартумчаси бўртиб туради. Мана шу хартумчасини ўсимлик бити япроқ юзига санчиб, сувини сўриб олади, натижада ўсимлик сўлийди ва бора-бора қовжираб қурийди.

Таажжубли томони шундаки, ўсимлик битлари танаси «шакарак» дейиладиган ширин суюқлик ажратиб чиқаради, чумолилар эса бу суюқликни хуш кўради.

Чумолилар ўсимлик битларини тутиб олгач, фермер ўз сигирларига ғамхўрлик қилгандай ғамхўрлик кўрсатади. Ўсимлик битини уясига олиб келгач, уни етарли миқдорда ўсимлик билан таъминлайди ва эҳтиёт қилади. Чумоли ўз «сигирини» соғмоқчи бўлганда, у мўйловчалари билан ўсимлик битининг қоринчасини силайди, қоринча четларидан заррадек шакарак ажралиб чиқади. Мана шу томчиларни чумоли ичади.

Одам ўсимлик битларига ғамхўрлик қилишга эҳтиёжманд эмас, шу боисдан у бу ҳашаротларни тезда кимёвий маҳсулотлар ёрдамида қириб ташлайди.