Минг йил бурун хитойликлар капалак қуртларининг бир тури тўқиган пилла газмолидан бежирим ипак кийим тикиш сирини билиб олишган. Бу сир жуда махфий тутилган, Хитойдан тут ипак қурти ёки унинг уруғини олиб чиқишга журъат этганлар ўлим жазосига тортилган.
Ҳозирги пайтда, албатта, тут ипак қуртлари нафақат Хитойда, балки Япония, Ҳиндистон, Франция, Испания, Италия ва бошқа кўп мамлакатларда тарқалган. Энг яхши ипакни оқ тут баргини ейдиган майда оч-кулранг парвона қурти тўқийди.
Ёзнинг бошларида ҳар бир ургочиси 500 ва ундан кўп тухум қўяди. Улар қоғоз парчаси ёки газлама устида тут барг ёзадиган баҳорга қадар яхши сақланади. Инкубаторга қўйилган тухумлардан майда қора қуртлар пайдо бўлади. Уларни қўлда юлиб келинган тут барглари устига қўйишади ва олти ҳафта давомида барглар билан овқатлантиришади.
Қуртлар бошини базўр қимирлата бошласа, бу уларнинг ўз ипагини тўқишга шайлигидан далолатдир. Сўнг шохчалар қўйилади. Қуртлар жагидаги жимитдай тешигидан чиқадиган кўзга чалинар-чалинмас ипи билан ўзини урайди. 460—1100 метр чиқадиган ипак, тахминан 72 соат ичида тайёр бўлади.
Пилла ичида бужур капалак қурти бўлади ва у 12 кунда парвонага айланади. Пиллани ҳамма ипларини муайян шаклда ушлаб турувчи, тут елимини эритадиган иссиқ сувли новга солишади.
Бир нечта пиллаларнинг толаси битта толага уланади ва ғалтакка ўралади. Шундан сўнг ипак толаси йигирилади. 10—12 пилла толасидан таркиб топган ип бир қаватли ип дейилади.
Биз ипакдан тўқилган бирор нарса сотиб олганимизда, уларга қандай ипдан бир қаватли ёки уч қаватли ипдан қилингани белгилаб қўйилган бўлади. Ҳозирги пайтда нейлон анча оммалашиб ва арзонлашиб, ипак ўрнини эгаллай бошлади. Барибир ипак ўзининг гўзаллиги, сифати ва майинлиги билан ўз қимматини ҳеч қачон йўқотмайди.