Циклон нима?

Циклон ёмғир билан бирга эсадиган ва вайронагарчиликлар келтирувчи кучли шамолдир. У йўлида учраган уйларнинг томини ағдариб ташлайди, дарахтларни таг-томири билан юлиб отади, экинларга зарар келтиради.

Циклоннинг марказида паст босимли жой бўлгани учун ҳам ҳавонинг улкан массаси унинг атрофида тезлик билан айланади. Метеорология станциялари циклоннинг бир жойдан бошқа жойга кўчишини кузатиб боради, муқаррар хавфдан ҳаво ва денгиз кемаларини, унинг йўлидаги минтақаларда истиқомат қиладиган аҳолини огоҳлантириб туради.

Циклон юзлаб, ҳатто, минглаб километрлик ҳудудларни қамраб олиши мумкин. Осиёда циклонлар тайфун, Антил оролларида ураган, Африка ва АҚШда эса торнадо деб аталади.