Айрим ўсимликлар ўз илдизи, пояси ва меваларида озуқа моддалари тўплайди. Улар ўсимликнинг уруғи кўкариб чиқиши учун керак бўлади. Шакар ана шундай озуқа моддалари сирасига киради.
Инсон қадим замонлардан бери ўсимликларни ва уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни истеъмол қилиб келади. Қадим-қадимдан шакарқамишнинг шарбати ширали экани маълум. Наполеон урушлари вақтида французлар лавлагидан ҳам шакар тайёрлашни ўрганиб олишди.
Шакар конфет, мураббо, ҳолва, пашмак, шоколад каби қандолат маҳсулотлари таркибининг асосий қисмини ташкил этади.