Рептилиялар (судралиб юрувчилар) совуқ қонли мавжудот, аксариятининг териси мугузсимон тангачалар билан қопланган. Улар ўпкаси ёрдамида нафас олади, тана ҳарорати ўзгариб туради. Тухум қўйиб кўпаяди. Рептилияларнинг тўрт тури бор: тошбақалар (денгиз ва қуруқликдаги), тимсоҳлар, гаттерийлар (тумшуқбошлар) ва калтакесак ҳамда илонлар (тангачали). Судралувчиларнинг энг йириги Жанубий Америкада яшайдиган анаконда илонидир. Унинг ўртача узунлиги 7—8 метр, ҳатто 10 метр келадиганлари ҳам учрайди.
Тимсоҳ энг таъсирчан ва «кўркам» рептилиядир. У Африка, Осиё ва Австралияда яшайди. Рептилияларнинг айрим турлари фавқулодда заҳарли ва хавфли. Масалан, заҳарли илонларни Европа жанубидаги тоғу тошларда ҳам учратиш мумкин. Россиядаги энг заҳарли илон кулранг гадюкадир, у чақса нобуд қилади. Заҳарсиз сувилон дунё бўйича кенг тарқалган бўлиб, уни гадюкадан ажратиш осон, боши тухумсимон чўзинчоқ (гадюканики учбурчактоб), терисининг сурати оддий.