Қуёшдаги доғлар қайдан пайдо бўлган?

Машҳур итальян олими Галилео Галилей 1680 йили биринчи марта ўзи ясаган телескоп ёрдамида Қуёшда доғлар борлигини кўрди. Доғлар телескопдан Қуёшнинг оқ гардишидаги қора тешикларга ўхшаб кўринди.

Қуёшдаги доғларни ҳавонинг ҳар бир очиқ куни кузатиш мумкин. Уларнинг ўлчамлари ўзаро кескин фарқ қилади. Айримлари увоқдай бўлиб кўринса, бошқаларининг ўлчами анча каттадир. Бир марта олимлар узунлиги 150 000 км, эни эса 95 000 км катталикдаги доғни кузатишган.

Мунажжимлар доғларнинг пайдо бўлиши Қуёшда юз бераётган электромагнит жараёнлари билан боғлиқ эканини аниқ исботлаб беришган. Унга кўра, доғлар ҳаддан зиёд электрлашган материянинг улкан гирдоблари бўлиб, жуфт-жуфт ҳолида Қуёш қаъридан лотинча U ҳарфи кўринишида отилиб чиқади. Доғлар юзага келишида ҳосил бўлиб отилиб чиққан электр қуввати манфий зарядланган зарралар тарами — электронлар сифатида космик фазога тарқалади. Улардан айримлари Ер атмосферасига ҳам етиб келиб, турли ҳодисалар юз беришига сабаб булади.

Шундай ҳодисалардан бири Шимол ёғдусидир. Бундан ташқари, электронлар тарами радиотўлқинлар тарқалишига халал беради, атмосферанинг юқори қатламларида озон қатламининг катталашишига сабаб бўлади.

Қуёшдаги аксарият доғлар пайдо булганининг дастлабки кунлариёқ йўқолиб кетади, лекин айримлари икки ой ва ундан ҳам узоқроқ муддат сақланиб қолади. Улар дастлаб миқдор жиҳатидан кўпаяди, кейинчалик эса камаяди. Цикллар 21 йилдан сал ошиқ муддат давом этади. Ўтган асрнинг ўрталаридан бери улар доимий равишда кузатиб турилибди. Олимлар шу кунгача доғларни ва уларнинг инсон ҳаётига таъсирини ўрганиш билан машғул бўлиб келишмоқда.