Қушларнинг қони иссиқ. Қушлар рептилияларнинг олис авлодлари бўлиб, уларнинг аломатини қисман сақлаб қолган. Масалан, панжасидаги териси. Рептилия каби улар ҳам тухум қўяди.
Лекин уларнинг қони иссиқ. Уларнинг тана ҳарорати ҳатто одамларникидан юқоридир. Бу қушларнинг биздан кўра ҳаракатчан яшаши билан боғлиқдир. Устига устак улар тез-тез ва кўпроқ (ҳарқалай ўз оғирлигидан) овқат ейди. Чунки парвоз жуда катта куч талаб этади. Шу боис қушларнинг юраги бизникидан кўп уради ва кучлироқ қон тарқатади.
Буларга қўшимча қилиб айтсак, патлари иссиқлик ҳимояси вазифасини ўтайди ва танасида қўшимча иссиқлик сақлайди.