Қушларнинг қайси бири қиш уйқусига кетади?

Қишнинг совуқ кунлари тушиши билан биз уйларга кириб олишимиз, эркинликка чиққимиз келгунга қадар печкаларни ёқиб ўтиришимиз мумкин. Гарчи биз ҳам иссиқ қонли мавжудот бўлсак-да, қиш уйқусига кетолмаймиз. Бордию инсон мана шунга қобил бўлса, қишни шу тариқа ўтказса, узоқ яшай олиши мумкинмиди, нима деб ўйлайсиз?

Ҳайҳот, қушлар ҳам қиш уйқусига кетолмайди. Лекин улар жуда паст ҳароратга ҳам чидамлидир. Ҳатто жажжи канарейка, балки сизнинг қафасингизда бордир, агар етарлича миқдорда ниманидир чўқилаб турса, Цельсий бўйича кўчадаги қирқ беш градус совуқда ҳам яшай олади. Ўзига овқат тайёрлай оладиган ва қишда иссиқ ўлкаларга учиб кетмайдиган қушларга қиш уйқуси керак эмас.

Қиш уйқусига кетиш миядаги ўзига хос ҳароратни бошқариб турувчи марказ орқали аниқланади. Организм совуқни сезиб, иссиқ сақлайдиган қатламни кучайтириш учун тананинг тери тагидаги аъзоларига юнг ва патларини ҳурпайтирганча қон юбориб туради, бу ҳайвонни қалтирашга мажбур этади ва бу ҳам ўз навбатида исинишга имкон яратади.

Қиш уйқусига кетадиган ҳайвонлар ухлаш маҳали келганда таналаридаги ҳароратни бошқариб турадиган марказни «ўчириб қўяди». Бу ҳол деярли барча совуқ қонли ҳайвонларга хос. Бу жараён ташқи ҳавонинг совуши, овқат камлиги, куннинг қисқариши ва бошқа шароитлар туфайли содир бўлади.

Ҳайвонлар қиш уйқусига кетганда унинг ҳароратни бошқариш маркази тўхтаб-тўхтаб қола бошлайди: тана ҳарорати пасайган пайти, мўътадил ҳолатда бўлгани каби ҳарорат кўтарилганини ҳам сезмайди. Аксинча, тана ҳарорати ҳаво ҳарорати билан мувофиқлашади. Нафас олиши юрак уриши каби секинлашади ва мунтазамлигини йўқотади, турли асаб рефлекслари ҳаракатланишини умуман тўхтатади.

Бордию ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушиб кетса, қиш уйқусига чўмган баъзи ҳайвонлар тез-тез нафас ола бошлайди, танаси ҳам сал-пал кўпроқ иссиқ ажрата боради. Айримлари ҳатто уйғониб кетади. Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришини мутлақо сезмаган ҳайвонлар муз қотиши ҳеч гап эмас.