Қайси сайёра яшил тусда?

Уран сайёраси яшил тусдадир. (Ердан қараганда) Уран атмосферасидаги метан гази сайёрани яшил тусга бўяйди. Уни илк марта ҳаваскор мунажжим Уильям Гершел 1781 йили кашф этган.

Уран Қуёшдан 2 877 млн. км узоқликда жойлашган ва шунинг учун ҳам ундаги температура ниҳоятда совуқдир. У, асосан, водород ва гелийдан таркиб топган. Космик аппратлардан олинган маълумотларга қараганда, Ураннинг 15 та йўлдоши ва ҳалқалар тизими мавжуд. Унинг айланиш ўқи Қуёш атрофидаги ўз орбитаси текислигига нисбатан 98 градус қиядир.