Қайси қушнинг ҳаракати зодагонча?

Биламизки, ҳамма қушлар тумшуғи билан овқатини ердан топади ёки учаётиб ҳашаротларни тутиб олиб ейди. Аммо овқатини панжаси билан олиб, оғзига соладиган ғаройиб қуш ҳам бор. Бу султон товуғидир. Аслида, бу қуш сира товуққа ўхшамайди, у саҳро қушлари оиласига мансубдир. Унинг кийимлари кўк ва яшил патлардан иборат, оёқлари бинафша, тумшуғи қизил тусда.

Султонларнинг хатти-ҳаракати ғалати. Бундан ташқари, саҳро қушларидан фарқли ўлароқ, улар овқатини тумшуғига панжаси билан олиб боради. Улар юрганида, ҳар қадам ташлаганида бошини силкитади, дум пардалари барабан мисоли тақиллайди. Султон товуғини бу қилиғи учун маҳаллий аҳоли (у Жанубий Осиё мамлакатларида, масалан, Бангладешда яшайди) «масхарабоз» деб номлашган. Афсуски, одамлар унинг зодагонларга хос хатти-ҳаракатига кўникиб қолишган ва шафқатсизларча муносабатда бўлишади. Улар буни қуйидаги тарзда амалга оширади.

Султон товуқлари солинган қафасни сувда сузадиган қушлар билан бирга султон товуқлари ҳам яшайдиган ботқоқликка олиб боришади. Қафасга тушган товуқларнинг овози эркинликда юрганларини ўзига чорлаши керак. Қафас қанчалик кўп бўлса, овоз қанчалик қаттиқ чиқса, ўлжа шунча кўп бўлади. Аммо овчилар бу пайтни пойлаб ўтирмасдан уйига овқатлангани кетадилар.

Султонлар кундуз кунлари ботқоқликни қоплаб ётган сунбулларнинг бўлиқ тўшаги орасида бекиниб ётади. Тиниқ ранг патлари нафақат халақит беради, балки ниҳоятда усталик билан ниқобланишига ҳам ёрдам беради. Кечқурун эса ўз оғайниларининг даъваткор қичқириғига учиб, хавфни унутиб, паноҳгоҳларидан чиқади ва қафаслар яқинига келиб, банан барглари тўшалган, тутқун қушлар олдига жуда айёрлик билан қўйилган қопқонга тушади.

Овчилар ўз кулбаларида бемалол ўтираверадилар ва тонг саҳарлаб ботқоқлик сари йўл оладилар. Ҳар бир овчи қишга 25 — 30 та қуш овлайди. Султон товуқлари яшайдиган мамлакат ҳукумати уларни сақлаб қолиш борасида қатъий чоралар кўришга мажбур бўлмоқда.