Қаҳва дарахти Эфиопиядан келиб чиққан, деган фикр бор. У Африка, Осиё, Америка тропиклари ва субтропикларида ўсади. Қаҳванинг дони — уруғи яшил ёки сариқ, пишиб етилгач эса қизил тусда бўлади. Улар қовурилгандан сўнггина малла тусга киради.
Қаҳва дарахти кесиб турилмаса, 15 метргача ўсади. Аммо бу унинг мевасини териб олишга имкон бермай қўяди. Қаҳва дони яшил тусдаги кўракда етилади. Пишиши билан қизил тусга киради. Ҳар бир кўракда икки бўлакдан иборат дон бор ва у эт билан қопланган бўлади.
Қаҳва уруғидан кофеин (тиббиётда ишлатилади) ҳамда ҳаммага маълум қаҳва олинади.