Римликлар, худоларимиз инсон қиёфасига киради ва уларнинг ҳар бирининг ўз фаолият соҳаси бор, деб ишонишарди.
Венера гўзаллик ва муҳаббат маъбудаси эди. Юлий Цезар ўзини троялик Анхиз ва Венеранинг ўғли қаҳрамон Эней авлодидан деб ҳисоблар, шу боис унинг шарафига Римда ибодатхона қурдирганди.
Унумдорлик, узумчилик ва виночилик маъбуди Вакхни (юнонча Дионисни) юнонлар айниқса эъзозлашарди.
Ов маъбудаси Дианани одатда қўлида ўқ-ёйи билан тасвирлашарди. У яна наботат маъбудаси ва аёллар ҳомийси ҳисобланарди.
Юпитернинг хотини Юнона аёлларнинг бош худоси ҳисобланарди. Илк рим даврида унга фақат оналикнинг ҳомийси сифатида эътиқод қилишган эди. Кейинчалик у Рим давлатининг асосий маъбудаларидан бирига айланган.
Меркурий — ҳунар ва савдо, фойдали битимлар, тадбиркор йўлдошлар маъбуди. Унинг юнон қиёфадоши худоларга хабар берувчи Гермес эди.
Уни ҳам, Меркурий сингари, дубулғасида қанотлар билан ҳамда шиппакда тасвирлашарди.
Юпитер (юнонча Зевс) худолар шоҳи ва одамлар ҳукмдори, осмонлар, момақалдироқ ва яшин худоси бўлиб, уни тахтда ва ўз рамзи бўлмиш бургут ушлаб ўтирган ҳолда тасвирлашган.
Римликлар ўз худолари шарафига ибодатхоналар қуришар, олий коҳин — понтифик эса марсияларни ва қурбонлик қилишни амалга оширарди. Маросим шаҳар бўйлаб юришдан бошланиб, мўлжалланган жонлик қурбон қилиш билан тугаши мумкин эди.