Планктон нима?

«Планктон» сўзи юнонча бўлиб, «дарбадар», «сувда қалқиб юрувчи» деган маъноларни англатади. Планктон — бу миллиардлаб жимитдай тирик организмлардан таркиб топган, сувда сузиб юрувчи тирик масса.

Бундай организмларнинг айримлари, масалан, заррадай яшил ўсимликлар ҳамиша планктонлигича қолади. Бошқа жониворлар, масалан, балиқлар, омарлар (денгиз қисқичбақалари) эмбрион ривожланиши босқичида планктондан иборат бўлади. Баъзан планктонлар таркибига каттароқ медузалар ёки оддий микроскопларда кўриб бўлмайдиган моддалар кириб қолади. Бироқ планктон оқим билан бирга сузиши ва оқим билан бирга яшаши мумкин.

Планктоннинг энг кичкина организмлари бир ҳужайрали ўсимликлар, микроскопда кўринадиган сув ўтларидир. Мана шундай ранг-баранг сув ўтларидан бирининг номи диатом ёки кремний дейилади. Икки литр сувда уларнинг бир миллионга яқинини кўришингиз мумкин.

Планктонларнинг ҳаёт тарзи анча ғалати. Улардан бирининг номи ноксимон копеподдир (копепод «эшкакоёқли чиғаноқча» дегани). Копепод митти панжаларини эшкак эшаётгандай илдам ҳаракатлантириб, жуда чаққон сузади. Энг митти копеподнинг узунлиги камида 13 мм келади.

Турли-туман ёш моллюскалар ҳам планктондан иборат. Улар шўр сувда яшайдиган креветкалар, краблар, омарлар ва денгиз ўрдаклари (чиғаноқсимонлар тури), шунингдек, чучук сувда яшайдиган лангустлар ва денгиз бургаларидир. Бу моллюскаларнинг личинкалари ёки энди ривожланаётганлари жуда майда бўлиб, фақат микроскопда кўринади ва ривожланишининг айни босқичида мустаҳил ҳаракатлана олмайдилар, шу боис улар бошқа планктонлар билан бирга кўчиб юради.

Бошқа моллюскалар, масалан, шиллиққурт ва мидиялар ҳам ўзларини шу тарзда тутади. Улар ривожланишининг илк босқичида планктонлар аъзоси саналади. Планктон ўзида ҳашаротлар тухуми ва кўпгина балиқларнинг личинкаларини бириктиради.

Тоза сувда планктонлар таркибига кўпинча ривожланаётган ҳашаротлар киради. Бир кунлик пашшалар, ниначилар, денгиз қўнғизлари ва бошқа турли ҳашаротлар тухумларини сувга қўяди. Личинкалар тухумдан ёриб чиққанда планктон ўсимликлари билан озиқланиб яшайди.

Булар планктон таркибига кирувчиларнинг бир қисми, холос. Кўряпсизми, улар таркибига қанчалаб ҳайвон ва ўсимликлар киради, шунинг учун ҳам уларни ўрганиш қизиқарлидир.