Неча хил дин мавжуд?

Дин ўзи нима? «Дин» сўзи шунчалар кўп маънога эгаки, уларни амалда бир неча сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бироқ олти хил фазилат кўпчилик динларга хосдир. Келинг, уларни қисқача кўриб чиқайлик:

  1. Ўз кучига ишониш ёки самовий кучлар инсон кучига бўлган ишончга нисбатан кучлироқдир.
  2. Ушбу самовий кучлардан қўрқишади, уларни кўкларга кўтаришади, уларга ибодат қилишади, уларга қурбонликлар қилишади.
  3. Ушбу қурбонликлар ва ибодатлар учун махсус маросимлар ташкил қилишади.
  4. Ибодат ва динлар тарихи билан боғлиқ муайян жойлар ҳамда буюмлар муқаддас деб эълон қилинади.
  5. Одамлар дин талабларига риоя қилсалар, бу дунёда ҳам, ўлимдан сўнг эса самоларда ҳам яхши ҳаёт кечиради, деган эътиқод мавжуд.
  6. Тўғри хулқ-атвор инсон олдида турган ягона йўлдир ва фақат шу йўлгина инсонни энг яхши ҳаётга олиб бориши мумкин.

Жаҳондаги динларнинг кўпчилиги ана шу олти қоидага асосланади. Ибтидоий одамларнинг ҳайвонлар, тошлар, дарёлар ва бошқаларнинг «руҳи»га сиғинишни ўз ичига олувчи динлари энг содда динлар ҳисобланади.

Кейинчалик цивилизация ривожлана боришига кўра, кўп худоликка асосланган динларнинг аксарияти тугаб кетди. Масалан, миср, вавилон, оссирия, юнон, рим, шунингдек, келт ва скандинавия динлари «ўлик динлар» қаторига киради. Лекин кўплаб динлар ҳозирга қадар сақланиб қолган. Улардан энг машҳурлари индуизм, буддавийлик, конфуцийлик, даосизм, синтоизм, зардуштийлик, ислом, яҳудо динлари ва насронийлик (христианлик)дир. Бу динларга эътиқод қилувчилар жами — 2 549 161 000 киши (1995). Бу цивилизациялашган дунёнинг кўпчилигини ташкил этади.

Энг кенг тарқалган динлардан индуизмга эътиқод қилувчилар 460 миллионга яқин бўлиб, уларнинг кўпчилиги ҳиндистонда яшайди. Буддавийликка 250 миллион киши эътиқод қилади, уларнинг кўпчилиги Хитой ва Японияда истиқомат қилади. Конфуцийликка 153 миллионга яқин, даосизмга 20 миллионга яқин одам эътиқод қилади. Синтоизмга — 32 миллионга яқин, зардуштийликка — 250 мингга яқин киши эътиқод қўйган. Яҳудо динига 17 миллионга яқин киши эътиқод қилади. Насроний динига бугунги кунда бошқа динларга нисбатан энг кўп — тахминан 1 миллиард 62 миллионга яқин киши эътиқод қилади.