Меандр нима?

Сув оқими денгиз ёки океанга оқиб тушиши давомида ўзига йўл очиб боради. Тоғ дарёси тик ёнбағирларни кесиб ўтаётиб, чуқур дара ҳосил қилади. Водийдан оқиб ўтаётганда, дарёнинг ўзани илон изи сингари эгри-бугри бўлиб қолади. Дарёнинг бурилган жойи меандр деб аталади.

Ҳар бир дарё чўкиндилар ҳосил қилади. У қайрилиб-бурилиб оққанда, тупроқ эрозияси тезлашади ва бурилишлар янада кўпаяди. Сув чўкиндиларни бурилишнинг ички томонига йиға бошлайди, унинг ташқи томони янада кўпроқ бузилади. Натижада бурилиш жойи тўсилиб қолиб, дарё шохобчасини ҳосил қилади.