Лигнит нима?

Олимлар томонидан ўтказилаётган энг муҳим тадқиқотлардан бири энергиянинг янги манбаларини қидириб топишдан иборат. Улар арзон ва самарали энергия манбаларини кашф этмоқчилар, чунки табиий манбалар қачонлардир барибир тугайди.

Инсон фойдаланаётган кўмир ёқилғининг энг муҳим тури ҳисобланади. АҚШда кўмир ёқилғи ресурсларининг ярмини ташкил этади.

Келинг, кўмирнинг турли навларини кўриб чиқайлик. Маълум бўлишича, бир неча миллион йил давом этадиган бу жараён ҳамма жойда ҳам бир хил маҳсулот беравермайди.

Масалан, торф кўмирнинг энг ёши ҳисобланади. Бу — ўсимликдан таркиб топган торфнинг ерда кўмирлардан кўра кам турганини англатади. Торф ёқилғининг қаттиқ турлари орасида энг арзонидир.

Лигнитни баъзида кулранг тошкўмир ҳам дейишади. У торфдан ёш жиҳатдан анча катта ва ёқилги сифатида юқори баҳоланади.

Қаттиқ турдаги ёқилғилар орасида энг қиммати битумли кўмирдир. Энг сўнггиси антрацит тошкўмир бўлиб, энг қаттиғи ва ёш жиҳатдан энг каттасидир.

Ўхшаш мақолалар: