Ҳайвонларнинг кўзлари тунда ёнадими?

Тунда йўл юришга тўғри келганлар қоронғиликда ҳайвонларнинг ёниб турган кўзларини кўрган бўлишлари мумкин. Бу кўзлар ўз-ўзидан ёниб туради деб тахмин қилиш табиий. Аслида эса бу ёниш қандайдир бир манба, масалан, автомобил фарасидан чиқаётган ёруғликнинг кўзда акс этишидир. Ёруғликнинг акс этиши аксарият ҳайвонлар кўзларидаги кристалл модда қатлами туфайли содир бўлади. Бу модда ёруғликни акс эттириш қобилиятига эга. Одам кўзларида у деярли бўлмайди.

Акс эттирувчи қатлам ҳайвонларга қоронғиликда одамга нисбатан яхшироқ кўришга ҳам ёрдам беради. Ҳайвонлар кўзларининг қай даражада «ёниши» улардаги томирлари сонига боғлиқ бўлади. Кўзларида қон томирлари сони кўп бўлган ҳайвонлар кўзлари қизил, камроқ бўлгани оч қизил нур таратади.