Барча ҳайвонлар, ҳатто деярли доимо инстинкт асосида ҳаракат қиладиган ҳайвонлар ҳам бутун ҳаёти давомида айрим «юмуш»ларни бажаришга ўрганишига тўғри келади. Бундай ўрганиш жараёни доимо ҳам бир хилда кечавермайди.
Кўп ҳолларда биз ҳайвон бирор нарсани «ўрганяпти» деб ўйлаганимизда аслида у ўзидаги туғма инстинктни ривожлантираётган бўлади.
Ҳайвонларни ўқитишнинг, бу сўзнинг том маънодаги энг кенг тарқалган усули хатолар қилиш ва келгусида бундай хатоларни такрорламаслик учун уларни эслаб қолишдан иборат. Итлар хатти-ҳаракат қоидалари ва турли қилиқларни ана шундай ўрганади, отлар ҳам ана шундай минишга ўргатилади ва машқ қилдирилади.
Ҳайвонлар бошқалар тажрибасидан камдан-кам ҳолларда ўрганади. Агар итлардан бирортаси у ёки бу қилиқни билса, уни кузатиб турган бошқа ит бу қилиқни такрорлай олмайди.
Ақл билан иш кўриш — бу ҳайвонлар учун қандай аҳамиятга молик? Бу илгари ҳеч қачон дуч келинмаган ва туғма инстинктлар наф бермайдиган ҳолларда муаммонинг ечимини топиш демакдир. Аммо тажрибалар далолат беришича, одамсимон маймунлар маълум даражагача фикр юритишга қодир. Тажрибалардан бирида маймун бўйи етмайдиган баландликда банан осиб қўйилган хонага киритилади. Хонада бундан ташқари иккита кичик қутича ҳам бор эди. Маймун ўрнидан туриб, қутиларни устма-уст қўяди ва унга чиқиб бананни олади! Аслида буни қандай уддалаш кераклигини маймун ўйлаб топди, яъни ақл билан иш кўрди.
Эҳтимол олимлар ит, мушук ва ҳатто айрим ёввойи ҳайвонлар маълум даражада мантиқий хулосалар чиқара олади деган фикрга мойилдирлар, аммо буни исботлаш жуда мушкул.