Гуллар кечаси ухлайдими?

Гуллар, албатта, кўзларини юммайди, мушаклари чарчамайди, аммо улар ҳам биз каби дам олиши зарур. Улар ҳам тунда ухлашади. Кун бўйи қуёш нурларидан озиқ олиб, ўсади. Қуёш бўлмаса, тунда ўсимликларда ҳеч қандай жараён юз бермайди. Улар «ишламайди» ва кунни кутиб ухлайди.