Гавиаллар нима?

Ер юзида катта-кичик тимсоҳларнинг 20 дан ошиқ тури яшайди. Уларнинг энг каттаси гавиалдир, уларнинг айримларининг бўйи етти метрдан ошади. У ҳам тимсоҳларнинг қадимий турларидан саналади. Гавиалларнинг аждодларини динозаврлар деб ҳисоблашади. Улар бундан 200 миллион йил олдин Ҳиндистон дарёларида яшаган ва ҳозир ҳам шу ерда яшамоқда.

Гавиаллар мутлақо безиён махлуқлардир. Улар тимсоҳларнинг одамларга хавф солмайдиган яккаю ягона туридир. Улар одамлардан чўчийди, сал шубҳали шовқин эшитиб қолса, ўзини дарров сувга уриб, дарё ўсимликлари орасига бекинади. Гавиаллар фақат балиқ еб кун кечиради. Унинг жағлари ўткир тишлар ўрнатилган узун таёққа ўхшайди. Гавиал балиқни ушлаши ҳамоно сув юзига сузиб чиқади ва бурни билан қимирлатиб, балиқни боши билан томоғига киритади. Катта балиқ тутиб олса, у ўлжасини тишлаб, майдалаб ютади.

Гавиалларнинг хулқи ва ҳаёти ҳақида маълумотлар кам. Улар яшаётган ҳудуд йил сайин қисқариб бормоқда. Бу беозор ҳайвонларни чиройли териси учун шафқатсизларча қириб ташлашмоқда. Ҳозирги пайтда Ҳиндистонда бу тимсоҳларни овлаш ва тимсоҳ терисидан тикилган буюмлар билан савдо қилишни тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилинган. Маълум бўлишича, мана шундай мақбул шароит ҳам уларга фойда бермаяпти. Тухумдан чиққан тимсоҳларнинг юзтадан биттаси балоғатга етмоқда. Баҳорги тошқинлар уларни денгизларга улоқтириб кетмоқда, дарёларда жон сақлаб қолганлари эса йирик балиқлар ва йиртқич ҳушларга емиш бўлмоқда.

Гавиал урғочиси қумга қўяётган тухумлар ҳар доим ҳам сақланмайди. У кўпинча қоронғи тушиши билан қирғоққа чиқиб, қумдан ҳар бир тухумига алоҳида чуқурчалар қазийди. Урғочи ёш гавиаллар катталарига нисбатан кам — 20—30 та тухум қўяди, катталари эса юзтагача қўйиши мумкин. Урғочилари тухум қўйиши ҳамон чуқурчани кўмади ва ҳеч нарса қазиб олиб еб қўймаслиги учун тухум устини ҳафсала билан текислаб қўяди.

Шақаллар тимсоҳ тухумига ўч ҳайвонлардан саналади, улар тухумни ҳидидан билади ва топиб еб қўяди. Ҳаддан зиёд эҳтиёткорлик халақит бермайди. Аммо каламушлар етказаётган зарар анча нохуш. Улар ҳам тимсоҳ тухумига ошуфта ва айёрроқ иш тутишади; улар тухум кўмилган жойга сал нарироқдан йўл қазиб келади, бундай ҳолда тимсоҳларнинг ўзи ҳам тухумнинг йўқлигига шубҳа қилмайди.

Тухумларга ҳеч бало қилмаган бўлса, бирмунча вақтдан кейин қум орасидан чийиллаган овоз эшитилади; демак, тимсоҳчалар тухумни очиб чиққан. Она тимсоҳлар хушёр тортиб, қумни қазиб очади ва болаларини дарёга бошлаб кетади. Шуниси ажабланарлики, улар тимсоҳча олдига кўришга ошиқаётган ва отасини, на бошқа гавиалларни яқинлаштиради. Жажжи гавиаллар дастлабки пайтларда ота-онасининг кузатуви остида сузади ва балиқ овлайди, етилган пайти сайёҳатга чиқади, мустақил ҳаёт кечириши учун жой танлаб топади.