Гадюка нима?

Илонларнинг бир тури гадюка деб номланади. У Ер юзидаги бир қанча заҳарли илонлардан иборат бўлган випера (гадюкасимон илонлар) оиласига мансубдир. Илонларнинг бу гуруҳига шақилдоқ илонлар, мокасинли сувилонлар, япалоқбошлар, Жанубий Америка бушмейстерлари, Европа оддий гадюкаси ва мугузли Африка гадюкаси киради.

Клеопатрани ўлдирган илон мугузли Африка гадюкаси бўлса ажаб эмас. Бу сира илонларнинг заҳри қон томирларни емиради ва қурбон қон қуйилишидан вафот этади.

Гадюкаларнинг ҳаммасининг танаси йўғон ва боши учбурчактоб бўлади. Тепа жағида ўрнашган заҳарли тишлари жуда узун. Бу тишлар орасида ёриқ бўлиб, у кўз орти бўшлиғидаги заҳарли безлар билан уланган.

Тишлаётган пайти илон чайнаш мушакларини қисқартиради ва заҳар тишлари орқали очиқ жароҳатга тизиллаб отилиб киради. Ўртача катталикдаги илон бир мартанинг ўзида қурбони танасига тахминан ярим чой қошиқ заҳар юборади.

Бундай илонларнинг тишини суғуриб ташлаш бефойда, чунки уларнинг ўрнида янгилари ўсиб чиқади!

Гадюка илонлар икки оилага бўлинади: фақат Европада ва Африканинг баъзи жойларида учрайдиган ҳақиқий гадюкалар ва тузилишининг кўп томонлари билан гадюка илонларга ўхшаб кетадиган, Ғарбий ярим шар ва Осиёнинг қайсидир бурчакларида яшайдиган чуқурчабошли илонлардир.

Энг заҳарли гадюка Ҳиндистонда яшайди, унинг буйи 1,5 метрга етади. Умуман, гадюкалар фақат уларнинг эркин ов қилишига халақит берилганда ва безовта этилгандагина одамга ҳужум қилади. Яхшиси улардан узоқроқ бўлган мақбул!