Фиръавнлар кимлар?

Мисрни «Нилнинг туҳфаси» дейишади. Агар дарё бўлмаганида, икки томонидан саҳро билан ўраб олинган бу водийда ҳеч нарса ўсмаган ўларди. Нилнинг ҳар йили тошиши ерни унумдор заминга айлантирган, эрамиздан аввалги 5 минг йилликка келиб унинг соҳиллари бўйлаб деҳқончилик билан шуғулланувчиларнинг манзилгоҳлари пайдо бўлган. Аста-секин икки подшолик — шимолда қуйи Миср ва Жанубда Юқори Миср пайдо бўлган. Уларни биринчи фиръавн Менес эрамиздан аввалги 3200 йилларда бирлаштирган.

Мисрликлар ўз ҳукмдорларини тирик худо деб ҳисоблашар, у бутун ҳаётга, шунингдек, Нилнинг тошишига ҳам ўз ҳукмини ўтказади, деб ишонишарди. Шоҳ Перъао деб аталадиган, «буюк уй» маъносини билдирадиган саройда яшарди. «Фиръавн» номи шундан келиб чиққан.

Тирик фиръавн лочин бошли қуёш худоси — Горанинг тимсоли деб ҳисобланарди. Ўлимидан сўнг фиръавн охират худоси — Осирисга тенглаштириларди. Мисрликлар ўлим — охиратдаги ҳаётнинг бошланиши деб ишонганликлари боис охиратдан абадий ҳаётга мўлжаллаб қурилган мақбаралар — уйларга ўша кейинги ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсаларни жойлаб қўйишарди.

Эҳромлар қадимги Подшолик ҳукмдорларининг мақбараларидан иборат эди. Бироқ улар тез-тез талаб турилгани учун ўрта ва Янги Подшолик фиръавнларини алоҳида ажратилган Подшолар Водийсига дафн эта бошлаганлар. Барча эҳтиёткорлик чоралари кўрилишига — яширин равишда дафн этилишига, мақбарага кириладиган йўл ниқобланишига қарамай, бу дахмаларнинг ҳам кўпчилиги талон-торож қилинган. Ёш подшо Тутанхамоннинг мақбарасигина бундай талончиликдан омон қолган. 1922 йили уни Говард Картер топган. Бу ерга шунчалик кўп бойлик қўйилган эканки, уни бир неча йил давомида ташиб чиқишган. Кўплаб гўзал буюмлар ҳозир Қоҳирадаги музейга қўйилган, бироқ подшонинг мўмиёланган жасади мақбарада қолдирилган.