Энг олис сайёра қайси?

Плутон — Ерга ўхшаш қаттиқ сайёра. Лекин у Ердан 5 899 млн. км олисда жойлашгани сабабли унинг айнан нималардан таркиб топганини аниқ билмаймиз. У Қуёш системасидаги энг кичик ва енгил сайёрадир. Диаметри — 3 000 км. У Ойдан ҳам кичик.

Плутоннинг Қуёш атрофидаги йўли ялпоқ айланани эслатади. Бошқа сайёраларникидан фарқ қиладиган орбитаси туфайли ҳам у айни пайтда Қуёшга Нептунга нисбатан яқин турибди. Бу у яна Қуёш системасининг энг олис сайёрасига айланадиган 1999 йилгача давом этади.