Дунёдаги энг сергак жониворлар қушлардир! Бургутлар, қирғийлар, лочинлар, калхатлар ва бошқа йиртқич қушлар одамдан саккиз баравар яхши кўради. Бундан ташқари улар нафақат узоқни, балки майда нарсаларни ҳам кўра олади. Қушларнинг кўз соққаси бошига нисбатан катта. У тери доираси пардасига яширинган ва учта қовоғи билан ёпилади. Иккита қовоғи одамларникига ўхшайди, учинчиси эса ёрқин қовоқ, яъни очилиб-ёпиладиган юпқа пардадир, у машиналар ойнасини тозаловчи мослама каби ишлайди ва кўзнинг мугуз пардасини тозалаб, намлаб туради.
Қушларнинг кўзи барча ҳайвонларникидан бардошлидир. Қушларга нафақат атрофда парвоз қилиш шароитини диққат билан кузатиш, балки, масалан, қалдирғочлар ва жарқалдирғочлар пашшаларни тумшуғининг олдида тутиб олгани каби нигоҳини бир лаҳзада олисдаги нарсалардан яқиндаги нарсаларга «мослай олиш» ҳам муҳимдир.