Эвкалипт, асосан, Австралия дарахтидир. Аммо у дунёнинг бошқа иқлими иссиқ булган мамлакатларида ҳам ўстирилади. Унинг япроқлари ажратиб чиқарадиган ҳидли модда ҳавони тозалаш, безгак юқтирувчи ҳашарот ва пашшаларни ҳайдаш хоссасига эга.
Эвкалиптнинг 500 дан ошиқ тури бор. Унинг ёғочи оқ тусдан пушти ранггача бўлади. Аммо япроқлари ҳамиша бир хил: ингичка, текис ва вергул шаклида қайрилган бўлади. Улар кун давомида Қуёш нурлари текис юзага тушмаслиги учун бир томондан бошқа томонга бурилади. Эвкалипт япроқларидаги ҳидли модда айрим турдаги дориларни тайёрлашда, ёғочи кемасозликда ишлатилади, унинг пўстлоғидан эса ошловчи модда сифатида фойдаланилади.