Денгизу океанларни ўраб турган соҳиллар икки муҳит: сув сатҳи ва ер ўртасидаги чегаралардир. Тўлқинлар устма-уст қирғоққа урилавериб, тошу қум уюмларини ўзи билан бирга олиб кетади. Бошқа жойларда, аксинча, тўлқинлар ва сув кўтарилишлари қиргоққа тош ва қумларни олиб келиб ташлайди. Шундай қилиб, тек турмас тўлқинлар кун сайин ер тарҳини ўзгартирадилар. Бунда уларга шамол ҳамда сувнинг мунтазам бостириб келиши ва орқага қайтишлари ёрдам беради.
Денгиз соҳилларининг бир неча тури мавжуд. Улар тоғ жинсларидан, қумлардан, шағаллардан ёки уларнинг аралашмасидан иборат бўлиши мумкин. Ҳар бир минтақада ернинг ўз шаклланиш сабаблари бор.
Соҳил кўплаб ҳайвонлар учун уй вазифасини ўтайди. Қоятош соҳилларда ликопчешар, соҳил шиллиққуртлари, қисқичбақа, денгиз анемонлари ва булутларни учратиш мумкин. Бу ҳайвонларнинг барчаси қоялар сиртига ёпишиб олиш ва сувда сузиб юрувчи овқатлар билан озиқланиш лаёқатига эга.
Бошқа ҳайвонлар, масалан, моллюскалар, денгиз қаламчалари ва денгиз қисқичбақалари қумлоқ ва сербалчиқ соҳилларни хуш кўради. Сув орқага қайтганда бу жониворлар қуриб қолмаслик мақсадида нам ҳум ичига кириб оладилар. Шуниси қизиқки, соҳилда яшовчи кўплаб ўсимлик ва ҳайвонлар ҳам сувда, ҳам ерда яшашга қобилдирлар. Сув кўтарилган пайти улар сув ичида бўлса, пасайган пайти қуруқликда қоладилар.
Уларнинг аксарияти денгиз сув ўтларидир. Аммо айрим ўсимликлар доимий ҳўл, шўрхок ерларда яшаб қолдилар. Улар орасида, масалан, суккелентлар фақат тупроқ зичлигини оширишга хизмат қилади ва улар этли баргларда йиғиладиган ёмғир сувлари билан кифояланадилар.
Денгиз соҳилларида ҳаддан зиёд кўп қушлар яшайди. Уларнинг айримларининг тумшуғи узун, бу уларнинг лой орасидан чувалчанг ва ҳашаротларни тутиб олишига жуда ҳўл келади. Бошқалари денгиздан балиқ тутиб ейди. Улар ўз уяларини қояларга ёки тўғри соҳилга қўяди.
Соҳил бўйларида яшовчи тирик организмлар бир-бирига чамбарчас боғланганидан яхлит биологик комплексни шакллантирган.