Дeлф оракуллари кимлар?

Қадимги юнонлар, римликлар, Шарқ халқлари бирон-бир муҳим қарор қабул қилишдан олдин худоларга мурожаат қилишга одатлангандилар. Улар савол беришар ва Парвардигори олам жавобини кутишарди. Бу жавоб бирон-бир аломат, белгидан иборат бўларди. Бироқ одамлар, кўпинча, худонинг иродасини бевосита қабул қилиб, диндорга етказувчи коҳинларга мурожаат этишарди.

Делфдаги Қуёш, санъат ва тўққиз илҳом ҳомийси ҳисобланувчи Аполлон истиқоматгоҳи бўлмиш Парнас тоғи этагида жойлашганди. Юнонлар, Делф — оламнинг маркази, деб ишонишарди. Пифия Делфнинг энг машҳур коҳинаси эди. Қуюқ тутун ичида туриб, у бўғиқ овоз билан, гўё худонинг гапларини етказарди.

Эҳтимолки, Пифия Делфдаги барча коҳинлар орасида энг омадлиси эди. Кўпинча у берган хабарни ё кейин содир бўлган ҳодисалар тасдиқларди, ё бўлмаса, унинг хабарлари безиён қоларди. Балки Делфда унинг хабарчилари кўп бўлгандир? Ё шунчаки омад кулиб боққанмикан? Бироқ кунлардан бир кун коҳинлардан бири юнонларга форслар билан жангга кирмаслик тўғрисида маслаҳат беради. Лекин юнонлар бу урушда ғолиб чиқишди. Шундан сўнг коҳинларнинг обрў-эътибори тушиб кетади ва уларнинг ёрдамига борган сари камроқ мурожаат қилинадиган бўлади.