Дарахтларнинг уруғи қандай тарқалади?

Кузга бориб, оқ қайин, ольха, шумтол, тоғтерак каби узун дарахтларнинг меваси пишиб етилади. Уларнинг мевалари ҳам гуллари сингари кўзга унчалик ташланмайди. Оқ қайин ва шумтолнинг уруғлари қўшқанотлидир, тоғтеракнинг уруғларида эса ингичка ипаксимон туклар бор. Нима учун узун дарахтларнинг уруғи бу қадар кўримсиз? Бунинг сири жуда оддий. Эмандан ташқари, оқ қайин, шумтол, тоғтерак ва бошқа кўплаб узун дарахтларнинг уруғини шамол тарқатади. Аммо шамолни ёрқин ранг ёки хушбўй билан жалб этиб бўлмайди. Боз устига, бундай дарахтларнинг уруғида қанотлар ёки момиқ бўлиб, шамолда узоқроққа учишига ёрдам беради.

Мевалар пишиб, тўкилаётган вақтда баргрезон ҳам бошланади, йўқса, шамол япроқларнинг орасидан ўтиши ва тайёр уруғларни учириб кетиши қийин. Аммо айрим дарахтлар, масалан, оқ қайиннинг мевалари шохларида қишгача осилиб туради. Шумтолники эса баҳоргача ҳам осилиб туриши мумкин. Аммо, барибир, шамол уларни учириб, қордаги излар ўрнида қопланган ва уларни шамол учириб кетади. Бошқалари эса Ер юзаси бўйлаб юмалаб тарқайди. Қушлар уруғлар билан озиқлангани учун ҳам уларни тумшуғида ташийди. Улар уруғни тишлаб учиб кетаётганида, тушириб юбориши ҳам мумкин.

Айрим ўтларнинг уруғида ўткир тиканлар бўлади. Улар шу тиканлар ёрдамида ўсимлик ёнидан ўтаётган одам ёки жониворга илашиб қолади ва шу тариқа бошқа жойга кўчади.

Баъзи тижорат саёҳатлари чоғида айрим ўт-ўлан уруғлари узоқдан-узоқ масофани босиб ўтиб, тасодифан дунёнинг турли чеккаларига бориб қолган. Масалан, кемалар лимонўтни Африкадан Янги Дунё — Америка қитъасига олиб борган. Ўсимликларнинг поялари қуллар учун тўшак вазифасини ўтаган. Улар ерга ташланганда, уруғлари сочилиб кетган. Шундай қилиб, Африканинг бу ўти Шимолий Америкага тарқалиб кетган.

Айрим ўтлар бир мавсум яшагач, нобуд бўлади. Уларни ҳар йили экиш керак. Бошқа ўтлар эса кўп йилликдир. Яйловлардаги ёки сизнинг ўтлоғингиздаги ўтлар йиллар бўйи ўсаверади, чунки уларнинг илдизи қишки совуқларга чидамлидир. Баҳор келиши билан улардан майсалар кўкариб чиқаверади.