Чуғурчуқлар ўзларига уйни қандай танлайди?

Чуғурчуқлар эрта баҳорда, март ойининг охирларида учиб келади. Улар гала-гала бўлиб, бир неча кун майдонларда изғиб учганча ўзларига таниш жойни қидиради. Кейин жим қолишиб, жуфт-жуфт бўлиб, новдаларга қўнишади: уй-жой қилиб, полапонлар очиш вақти келади.

Чуғурчуқлар кўпинча ўзининг ўтган йили яшаган уяларини топиб олади, афсуски уларнинг айримлари бўш бўлмайди: ё бошқа чуғурчуқлар эгаллаб олади ё чумчуқлар эгаллаб олади. Чуғурчуқлар саботли бўлади, агар ўз уруғдошлари билан ҳадеб жангга киришмагани билан, чумчуқлардан ийманиб ўтирмайди. Чуғурчуқ уя кувисидан кириб, ўткир тумшуғи билан чумчуқни тутиб олади-да, уядан отиб юборади. Чуғурчуқ кучли қуш, чумчуқдан бир ярим баравар катта келади, шу боис унинг суробини дарров тўғрилаб қўяди. Чуғурчуқ уясига қандайдир ёш, тажрибасиз чумчуқ эмас, балки қария, кўпни кўргани кириб олади. Бундай жангари чумчуқларга чуғурчуқ бас келолмайди, шу сабабли улар уяда қолади, чуғурчуқлар эса ўзига бошқа уя қидиради.

Чуғурчуқлар орасида ҳам аҳён-аҳёнда, уялар етишмаса ёки у нимаси биландир қониқтирмаса, жанжаллар чиқиб туради. Бирига учиб келади, қарайди, кўринишидан яхши, яп-янги. Уя ичига киради, кўздан кечиради ва тезда учиб кетади: уя ёқмайди — бурчакда катта ёриқ бор, кўриниб турибдики, уяни уқувсиз уста қурган, иккита деворни шунчаки қалаштириб қўйибди. Бундай уялар чуғурчуқларга ёқмайди, сабаби полапонлари шамоллаб қолиши мумкин.

Бошқа уяга боришади, у ҳам янги, балки бўялган. Қарашади — ёриқ йўқ, аммо нима сабабдандир ёқмайди. Чуғурчуқлар ичкари киришади, куви шу қадар кичкинаки, ўтиш қийин, хавф туғилганда ишончсиз. Ёки жуда кенг.

Чуғурчуқлар ичи бўш кавакларга ҳам қарашлари мумкин. Бу ҳам кувиси бўлган қушлар уяси ҳисобланади. Бўшини топишса, эгаллаб олишади. Бири ёмон: уста эринчоқ бўлган бўлса керак, кавак ёриб олган. Қушлар сакраб кўришади, у омонат — ёмон қотирилган. Демак, бу уйдан ҳам кўнгли қолади.

Бошқа бир буш уя ёнидан бепарво ўтиб кетишади, сабаби пастга қурилган. Чуғурчуқлар эса уясини ердан 8 — 10 метр баландликда тиклашади. Қушлар ўзларига мутлақо танлаб ололмаслиги ҳам мумкин: уя ё йўл ёқасига жойлашган бўлади, чуғурчуқлар шовқинни хуш кўрмайди. Бошқа бир уянинг кувиси шимолга қараган, керак эмас, у жанубга қараган бўлиши керак.

Табиийки, чуғурчуқлар уясини дарахтлар кавагига ҳам қуришлари мумкин, аммо бу вақтга келиб, барча каваклар банд бўлиши мумкин. Айрим қушлар шу тариқа уясиз қолиб кетади, демак, улар полапонлар ҳам очмайди. Уя чуғурчуққа полапон очиш ва уларни учирма қилиши учун зарур.