Буюк Карлнинг мамлакати қандай эди?

Карл ўзининг забт этувчи юришларини давом эттирди, бироқ у зобитлик билан бирга миссионерлик фаолиятини ҳам қўшиб олиб борарди, аммо унинг бу фаолияти ўта қаттиқ қўллик билан амалга ошириларди. Шимолий Германияда Британияга кўчиб ўтишни хоҳламаган сакслар яшашарди. Карл уларни ўзига бўйсиндириб насронийликни қабул қилдирди. Жанубда Карл маврлардан Испаниянинг шимолини тортиб олди, бироқ бунгача унинг Ронсевал (Пиренеяда) дарасидаги жангларида энг етакчи саркардаси Роланд ҳалок бўлишига тўғри келди. Ушбу воқеа тез орада жуда кўп қўшиқ ва афсоналарга мавзу бўлди.

800 йилга келиб Карл энди франкларнинг бутун ерлари, Германиянинг ғарбий қисми ва Шимолий Италияга ҳукмронлик қиларди. Франкларнинг қироли Карл, эндиликда қайта тикланган Рим империясининг ҳукмдори қирол Буюк Карл эди. Буюк Карл замонасида Ғарбий Европада франклар ҳукмронлик қилдилар. Император ҳар томонлама черковни қўллаб-қувватлар, унинг ёрдамида эса фан ва маорифни жонлантиришга уринарди. Унинг саройида ҳамиша мамлакатдаги у саройдан бу саройга кўчиб маърифат тарқатиб юрувчи аллома роҳиблар бўларди, масалан улар орасида англосакс аллома Алкуинни ёки вестготлик шоир Теодулфни учратиш мумкин эди. Гарчанд Карлнинг ўзи шахсан ёзишни билмасада, бироқ лотинчани ва юнон тилини тушуна оларди. Айнан Буюк Карл биринчи бўлиб ўзининг қўл остидагилар учун қонунларни тўплашни ва уларни алоҳида тарзда ёзиб қўйишни жорий этган.

Ўхшаш мақолалар: