Бора нима?

Буни ҳаммадан ҳам кўра новороссийсклар яхшироқ билса керак. Бу ерда ҳар йили, тахминан, 40 кун шимоли-шаркдан кучли совуқ шамол — бора туради. Бу ном юнонча «борей» сўзининг ўзгарган шаклидир ва у кўҳна юнон ривоятларидаги шимолдан эсадиган совуқ шамолни англатадиган илоҳа отидан олинган. Гоҳида боранинг тезлиги, кучли довулнинг тезлигидай, секундига 40 метргача етади ва 3—4 кун давом этади.

Бора Новороссийскдан бошқа жойларда ҳам эсади. У юксак тоғ қоялари илиқ денгиз билан ёнма-ён бўлган Далмациянинг Андриатика соҳили, Байкал кўли бўйлари каби бошқа минтақаларда ҳам кузатилади.

Бора совуқ ҳавонинг тог тизмаси орқали ўтишидан ҳосил бўлади. Дора денгиз соҳилини шимоли-ғарбдан ўраб турадиган Варада тоғ тизмасининг Новороссийск минтақасида эгарга ўхшаш Мархот довони бор.

Совуқ шамол атмосфера босимларининг кескин ўзгариши сабабли ва совуқ шамолнинг шимолдан илиқ денгиз ҳавоси устига бостириб келувчи қўшимча оғирлик кучи билан довондан ошиб денгизга интилади.

Ҳавонинг кескин совиб кетиши нохуш оқибатларга олиб келади. Бора қишда эсса, ҳаво совиб кетиб, бандаргоҳда турган кемаларнинг атрофини муз қоплаб қолади. Бундай муз шамол сачратган томчилар ва тўлқинлар ёпирилиб келиши натижасида мувозанат йўқолиб, агдарилиб тушган ҳоллари ҳам бўлган.