Бофорт шкаласи нима?

Ўз умри давомида кўплаб кемалар ҳалокатининг шоҳиди бўлган инглиз адмирали Френсис Бофорт 1806 йили шамол кучининг қуруқлик объектлари ва денгиз тўлғонишига таъсирини баҳолайдиган шкала ўйлаб топди. 12-балли Бофорт шкаласи ўта долзарб ихтиро эди. Чунки денгизчилар денгизга чиқишдан олдин қайси шамолни кучли, қайсисини довул деб ҳисоблашда бир қарорга келиша олмас эди. Чунки «кучли» сўзини ҳар ким ўзича тушунади.

Бофорт шкаласи бўйича эса: 0 балл — сокинлик, 3 балл — шабада (байроқ ҳилпирай бошлайди), 6 балл — кучли шамол (дарахтларнинг шохи синади), 10 балл — шторм (шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлайди), 12 балл — довул. Демак, 8 балли шамолда денгизга чиқиб бўлмайди.

Ўхшаш мақолалар: