Жанубий африкалик сиёсий арбоб Ян Христиан Сметс 5000та китобнинг матнини ёддан билган, бирмалик Виситтабм Вумса 1974 йилда 6000 саҳифалик будда матнларини ёддан айтиб берган. Анқаралик Меҳмед Али Холисий 1967 йилнинг 14 октябрида олти соат давомида Қуръонни ёддан айтиб берган.
Хитойлик Гу Янлин 26 ёшида Харбин шаҳридаги 15 мингта телефон рақамини ёддан айтган. Тасманиялик маълумотлар хизмати оператори Паула Прентис 128603 абонентнинг телефон рақами, исми, манзили, муассасасини ёддан айта олади.
Америкалик Барбара Мур 1852та қўшиқни пианинода ёддан ижро этган. Унинг “концерти” 1988 йилнинг 25 октябридан 13 ноябригача давом этган!
Дунёнинг барча казиноларида англиялик Доминик ЎБраенга кириш тақиқланган. У қарталарни ёдлаб олиб, казинодан катта пул ютиб чиқиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, Доминик бир соатда 300тагача хорижий сўзни ёдлаши мумкин. 1994 йилда ўтказилган хотира бўйича чемпионатда у 15 дақиқада 152та хитойча сўзни эслаб қолиб, ғолиб бўлган.
Интернет материаллари асосида Дилшодбек тайёрлади.