ROMIR Monitoring тадқиқот холдинги томонидан интернетдаги энг фаол ишлатилаётган сайтлар аниқланди. Маълумотларга кўра қидирув тизими сайтларига 90 %, янгиликларга 62%, почта сайтига 59 % мурожаат қилинган.
Шунингдек, аёллар эркакларга нисбатан камдан кам ҳоллардагина компютерлар, дастурлаш ва янгиликлар сайтига мурожаат этиши аниқланган. Аммо хонимларнинг почта сайтидаги фаолияти, шунингдек таълим ва туризм соҳасига доир маълумотлар учун интернет тизимига кириш ҳоллари мақтанса арзигуликдир. 25 ёшгача бўлганлар орасида эса компютер, дастурлаш, мусиқа, шунингдек, кино ва видео сайтларига кириш жуда авж олган.
№ | Мавзу | %* |
---|---|---|
1 | Қидирув системалари | 90 |
2 | Янгиликлар | 62 |
3 | Почта | 59 |
4 | Компютерлар | 44 |
5 | Чат, конференция, форумлар | 38 |
6 | Мусиқа | 36 |
7 | Интернет-дўконлар | 35 |
8 | Фан, тадқиқотлар | 34 |
9 | Таълим | 32 |
10 | Кино, видео | 27 |
11 | Адабиёт | 26 |
12 | Бизнес, молия | 25 |
13 | Хандалар | 23 |
14 | Саёҳат, туризм | 18 |
15 | Спорт | 14 |
16 | Тиббиёт | 12 |
17 | Театр | 9 |
* – Бир неча жавоб варианти бўлиши мумкин |