Дунёнинг энг яхши ресторанлари (2006)

Лондонда ҳар йилги анъанага кўра дунёнинг энг яхши ресторанларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу рейтингни Англиянинг Restaurant Magazine журнали ҳар йили ўтказади. Бу рўйхат дунёнинг энг яхши 600 та бош-ошпазлари, ресторан хўжайинлари орасида ўтказилган сўров натижалари асосида тузилган.

Дунёнинг энг яхши ресторани номини каталан ошпази Ферран Адрианинг El Bulli ресторани қўлга киритди. Бу испан ресторани нафақат Европада, балки бутун дунёда энг зўр ресторан сифатида тан олинди. У ўтган йилги ғолиб – Буюк Британиянинг The Fat Duck ресторанини 2-ўринга тушириб юборди.

Рейтингда учинчи ўринни машҳур парижлик бош-ошпаз Пер Ганер Елисей Майдонидаги ресторани эгаллади. Ўтган йили у 6-ўринни эгаллади. АҚШнинг энг яхши ресторани сифатида French Laundry  (француз кирхонаси) эътироф этилди.

Ресторан Мамлакат 2005 йилдаги ўрни
1 El Bulli Испания 2
2 The Fat Duck (Ёғли ўрдак) Буюк Британия 1
3 Pierre Gagnaire (Пьер Гарнер) Франция 6
4 French Laundry (Француз кирхонаси) АҚШ 3
5 Tetsuya’s Австралия 4
6 Michel Bras Франция 11
7 Restaurant Le Louis XV Монако
8 Per Se АҚШ 7
9 Restaurante Arzak Испания
10 Mugaritz Испания