Ҳар куни бирон юмуш билан транспортга чиқамиз. Ёзнинг иссиқ кунларида метрополитенда юриш айни муддаодир. Ер ости транспорти қулайлиги, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳаракатлана олиши билан бошқалардан ажралиб туради.
Дунёдаги энг узун метрополитен Нью-Йорк метроси бўлиб, унинг 468 та бекати мавжуд. Метрополитен кунига 4.3 миллион йўловчига хизмат қилади. Бу дунёдаги энг катта ер ости темирйўл системаси ҳисобланади. New York Subway (уни шундай аташади) 1904 йил, 27 октябрда очилган.
Иккинчи энг узун метрополитен Парижникидир. Унинг бекатлари сони 368 та.
Дунёдаги энг узун метрополитенлар рўйхати билан танишинг:
№ | Шаҳар, давлат | Бекатлар сони |
1 | Нью-Йорк, АҚШ | 468 |
2 | Париж, Франция | 368 |
3 | Лондон, Буюк Британия | 270 |
4 | Токио Япония | 217 |
5 | Москва, Россия | 171 |