– Денгиз юлдузи ошқозонини ташқарига чиқариши мумкин.
– Энг узоқ вақт сувсиз юра оладиган жонзот — каламуш.
– Бегемотлар сув остида дунёга келади.
– Орангутанглар юзага келаётган хавф ҳақида олдиндан хабар беради. – Юмронқозиқ бир кечада 76 метр туннел қазиши мумкин.
– Чувалчангнинг тишлари 25 мингга яқин холос.
– Нил дарёсидаги тимсоҳлар туфайли ҳар йили 1000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлади.
– Туяқушнинг тухумини қайнатиш учун 4 соат вақт керак бўлади.
– Шерлар галасида ўлжанинг 90%ини урғочи шерлар топиб келади.
– Ялқов (ҳайвон) умрининг 75%ини уйқуда ўтказади.
– Колибри (қуш) юра олмайди
– Австралияга келган европаликлар маҳаллий қабилалардан “Мана бу сакраб-сакраб юрувчи ғалати ҳайвон нима?” деб сўрашган, улар эса “Кенгуру” дея жавоб беришган. Бу сўз “Тушунмаймиз”, деган маънони англатади.
– Ўтхўр ҳайвондан йиртқич ҳайвонни фарқлашнинг энг осон йўли: йиртқичларда кўзлар ўз қурбонини кўриш учун юзнинг олд томонида жойлашган бўлади, ўтхўрларда эса юзининг икки четида — ўз душманларини кўриш учун.
– Кўршапалак — уча оладиган ягона сут эмизувчи жонзот
– Ерда яшаган барча хайвонларнинг 99%и қирилиб кетган.
– Асалари 1 килограмм асал йиғиш учун 2 миллиондан ортиқ гулга қўниши керак
– Секс билан лаззатланиш мақсадида шуғулланадиган иккита жонзот бор — одам ва делфин. Қолган жонзотлар бу ишни фақат насл қолдириш учун қилади.
– Сўнгги 4000 йил ичида бирорта ҳам ҳайвон хонакилаштирилмади.
– Пингвинлар 1,5 метрга сакрай олади.
– Шимпанзелар ўзини кўзгуда таний оладиган ягона ҳайвон ҳисобланади.
– Африкадаги баъзи қабилаларнинг тилида “орангутанг” сўзи “жунглидан келган одам” маъносини беради.
– Одам ва филлар — боши билан тура оладиган ягона сут эмизувчилардир.
– Тимсоҳлар сув остига чуқурроқ шўнғиш учун оғир тошларни ютиб юборади.
– Қутб айиқлари 40 км/соат тезликда югура олади
– Дастлаб Автстралиянинг 50 тсентлик тангаси 2 долларлик кумушдан қуйилган
– Англия кутубхоналарида энг кўп ўғирланадиган китоб — “Гиннеснинг рекордлари китоби”. Бу далил рекордлар китобига кирган.
– Монако миллий оркестри бу давлатнинг армиясидан каттароқ.
– Сахрои Кабирда бир мартагина — 1978 йилнинг 18 февралида қор ёққан
– 1983 йил давомида бирорта ҳам одам туғилмаган давлат — Ватикан
– Нил дарёси икки марта — ИХ ва ХИ асрларда музлаган.
– Шарқнинг қадимий давлатларида қитиқлаш қонун билан тақиқлаб қўйилган
– Лас-Вегаснинг казиноларида ҳеч қаерга соат қўйилмайди
– Эскимослар тилида “қор” сўзини ифодалаш учун 20 дан ортиқ сўз бор
– Италияда “Барби” қўғирчоқлари Канададаги туб канадаликлар сонидан кўпроқ
– Франция қонунларига кўра, инсоний юзга эга бўлмаган (масалан, ўзга сайёралик кўринишида) қўғирчоқларни сотиш тақиқланади
– Канада сўнгги 5 йил ичида 4 марта БМТ томонидан яшаш учун энг зўр мамлакат деб эълон қилинди
– Россияда ароқ ХИВ асрда пайдо бўлган. Дастлаб у дори сифатида томчилаб сотилган.
– Мушукнинг бош суяги фақат тепа ва пастга ҳаракатланади. Итларнинг бош суяги эса тўрт тарафга ҳаракатлана олади.
– Статистикага кўра, уйланган эркаклар 8 йил кўпроқ умр кўради, турмушга чиққан аёллар эса 8 йил камроқ.
– Эркакларнинг мияси 30 ёшдан сўнг қурий бошлайди ва 60 ёшларга борганда унинг 30%и қуриб қолади. Аёллар организмида бу жараён кузатилмайди.
– Урғочи гепардлар кийикнинг боласини тутиб келиб, болаларига ов қилишни ўргатишда кўргазмали қурол сифатида фойдаланади.
– Урғочи филлар янги туғилган “чақалоқ”ни 2 йил кўтариб юради, кейин эса яна 2 йил ўз сути билан боқади.
– Жирафа туғилган заҳоти ҳаётдан оладиган илк таассуроти — 2 метр баландликдан боши билан қулаш.
– Африка туяқушининг 15 сантиметрлик тухуми 1,8 килограмм келади.
– Тинч океанидаги Мариана ботиғига Эверест чўққиси бемалол “сиғади”.
– Александр Белл томонидан 1876 йилда ихтиро қилинган биринчи телефоннинг қўнғироғи бўлмаган. Чақирув трубка орқали ҳуштак чалиш орқали амалга оширилган.
– Бридж — карта билан ўйналадиган ягона олимпия спорт туридир.
– Машҳур америкалик физиохимик Люис Гилберт Нютон 30 мартадан зиёд Нобел мукофоти совриндорлигига номзод бўлган, аммо бирор марта ҳам бу мукофотни ололмаган.
– Грузия Республикаси таркибидаги Абхазия Республикасининг номи абхазча «апсни» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилида бу сўз «қалб ўлкаси» деган маънони билдиради.
– Австралия мамлакатини ҳеч иккиланмасдан акациялар ўлкаси деб аташ ҳам мумкин. Чунки бу дарахтнинг 500 дан ортиқ тури ушбу мамлакатда ўсади. 20 мингдан зиёд ўсимлик турига эга бўлган Австралиянинг «яшил қитъа» деб номланишини эса кўпчилик билса керак.
– Украина ҳудуд жиҳатидан Европада энг йирик давлатдир. Унинг майдони —603700 км2.
– Монголия давлатининг ҳудуди — 1566000км2. Қизиғи шундаки, бу ҳудуднинг 80% ини ўтлоқ ва яйловлар эгаллаган.
– Бугунги кунда жаҳонда энг кўп ишлатиладиган сўзлардан бири бўлган авиа сўзига «қуш» деган маънони англатадиган лотинча «авис» сўзи асос бўлган.
– Қадимги Македония давлатида эллинизм бўлганми-йўқми, деган масала дунё тарихчилари орасида ҳамон давом этмоқда.
– Ернинг илк сунъий йўлдошини коинотга олиб чиққан “Спутник” ташувчиси аслида баллистик ракета олиб юрувчи 8К71(Р-7) қуроли сифатида яратилган эди.
– Вена қон томирларини эмлаш ХВИИ аср ўрталаридан бошланган бўлишига қарамасдан, шприц Чарлз Габриел Праваз ва Александр Вуд томонидан 1853 йилда, яъни икки аср кейин ихтиро қилинган.
– Тендер — ичида сув ва ёнилғи сақланадиган ва паравозга уланадиган вагоннинг номи. Агар сув билан ёнилғи паровознинг ўзида сақланса, у “танк-паровоз” деб аталади.
– СССР ва Финляндия ўртасида 1941-1944 йилларда бўлиб ўтган урушни фин тарихчилари “Давомли уруш” деб аташган.
– Америкалик буюк физик-кимёгар Люис Гилберт Нютон ўттиз мартадан кўпроқ Нобел мукофотига тавсия этилган, аммо бирор марта ҳам совриндор бўлмаган.
– Дунёдаги энг узун осма кўприк бўлмиш Акаси-Кайкё (Япония) трослари бир-бирига уланса, Ер шарини етти марта айлантириб чиқиш мумкин.
– Яқинда археологлар қадимги Троя ҳудудидан ҳар бири турлича даврга хос еттита қишлоқни топишди.
– “Қувнатувчи газ” номини олган диазот оксиди (Н2О) тиббиётда анастезияни босишда тинчлантирувчи восита сифатида қўлланилади. Автомобилсозликда эса бу модда ички ёнув двигателининг техник қувватини ошириш учун ишлатилади.
– Фолксваген-қўнғиз автомодели Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан 27 йил кейингина Форд Модел Т маркасининг рекордини синдиришга муваффақ бўлди ва дунёда энг кўп миқдорда сотилган автомобилга айланди.
– Бутун дунё банкларидаги олтин заҳираларини (32 минг тонна) бир жойга тўплсак, бор-йўғи 12 метрлик куб ҳосил бўлади, холос.
– Камалак ердан туриб қараганда ёй шаклида кўринади. Самолётдан эса бутун доира бўлиб ҳам кўриниши мумкин.
– Гиннеснинг рекордлар китоби илк бор 1955 йил сотувга чиқарилган.
– Помирнинг энг юқори нуқтаси бўлган Коммунизм чўққиси (7495 метр) 1932 йилга қадар Исмоил Сомоний деб аталган, 1932 йилдан 1962 йилгача эса унинг номи “Сталин чўққиси” бўлган.
– “Олтин дарвоза” кўприги қурилганидан буён ўтган олтмиш йилдан ортиқроқ вақт ичида ундан ўзини сувга ташлаб мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Бу йилига 17 та, яъни ҳар уч ҳафтада биттадан суиқасд, деганидир.